Миссионерлар ўзи мақсадларига эришиш учун Қуръон оятларидан фойдаланишади.

17-06-2021, 12:27 admin Мақолалар 854

Миссионерлар ўзи мақсадларига эришиш учун Қуръон оятларидан фойдаланишади.

Бандаларига Росулуллоҳни танитган Аллоҳ таолога улуғлиги қадар ҳамду санолар бўлсин.
Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с а в) га мукаммал солавоту саломлар бўлсин.

Миссионерлар ўзи манфаатлари йўлида хеч нарсалардан қайтмаслиги бўлаётган ходиса ва воқеалардан аён.
Масала, иеговочилар мусулмонларга " Иегово" Аллоҳнинг 99 исмидан бири, деган ақидани сингдириши инсонни хайратга солади.Ўз эътиқодларини тўғри деб "Қуръон "нинг қуйидаги оятидан фойдаланадилар:
"Яна, улар сизга ва сиздан илгари (ўтган пайғамбарларга) нозил қилинган нарсаларга ( илоҳий китоб ва сахифаларга) иймон келтирадиган ҳамда охиратга ( қиёмат кунига) қатьий ишонадиганлардандир"(Бақара сураси, 4 - оят).
Иеговочилар таъкидига кўра, оятдаги " сендан олдин нозил қилинган нарсага", деган сизларда "Тавротд" ва" Инжил" назарда тутилган. Уларнинг фикрича, ушбу оят" Библиянинг муқаддас китоб эканини тасдиқлайди. Муфассирлар қайд қилганларидек, ушбу сўзлар ҳақиқатдан ҳам Таврот ва Инжилга ишора қилади. Аммо ислом ақидасига биноан Қуръон" да зикр этилган Таврот ва Инжил хозирда мавжуд эмас, Зеро, бугунги кунда шу ном остида истифода қилинаётган китоблар ўзгартиришларга учраган.
Шунингдек, иеговачилар ўзларининг гўёки, хақ эканини асослаш учун Қуръондаги қуйидаги оятдан ҳам фойдаланишга ҳаракати қиладилар:
" Агар улар Таврот, Инжил ва уларга Парвардигорлари томонидан уларга нозил қилинган нарса"( Қуръон) га риоя қилишганида, тепаларидан( маънавий), оёқлари остидан( моддий) таъминланган бўлур эдилар...."(Моида,66- оят).
Қайд этилган оятни ўзларининг манфаатларига мос тарзда талқин қилиб, улар мусулмонлар онгига Қуръон ва Инжил га амал қилишни буюрмоқда, деган ғояни сингдиришга ҳаракат қиладилар. Аммо уларнинг бундай даъволари бутунлай асоссиздир. Чунки иеговачилар ўзи манфаатига хизмат қилмагани учун ушбу оятнинг бир қисмини унутиб қўядилар. Эътибор берсак, оят Ўзининг тўлиқ шаклида мутлақо бошқача мазмун :
Агар улар Таврот Инжил ва уларга Парвардигорлари томонидан уларга нозил , қилинган нарса, Қуръонга риоя қилишганида тепаларидан( маънавий), оёқлари остидан( моддий) таъминланган бўлур эдилар.( Дарвоқе), улар ичида мўътадил (иймонли ) тоифа ҳам бор.(Лекин) улардан кўпчилигининг қилаётган ишлари ўта ёмондир" ( Моида, 66- оят). Муфассирлар ушбу оятни тафсир қилишиб, Аллох таоло томонидан нозил қилинган Таврот ва Инжил даги охир замон пайғамбари келиши ва барча унга эргашиши лозимлиги хақидаги буйруққа амал қилишдир, деганлар.
"Қуръонни муқаддаслигини инкор қилиш, унга Изчиллик ва давомийлик йўқлигини таъкидлаш, унда нотўғри маълумотлар ва зиддиятлар кўплигини ёритиш ҳам иеговочилар йўлининг таркибий қисми хисобланади. Шу билан бирга, улар Ислом таназзулга юз тутмоқда ва насронийлик барча миллатлар орасига кириб бормоқда-, деган қарашларни ҳам тарқатишга уринишмоқда..Айни пайтда , Иегово шахидлари ўзи тушунтириш ишларида кишилар кундалик ҳаётда дуч келаётган ижтимоий- иқтисодий муаммоларнинг кўплиги, гўёки бугун кўпайиб бораётган оташпарастлик, бутпарастлик элементларининг кўпайиб бораётгани билан боғлашмоқда.
Уларнинг фикрича кишиларнинг Иегово шрхидлари таълимотининг қабул қилиши юзага келган вазиятдан чиқишнинг Ягона тўғри йўли хисобланади.

Учқудуқ тумани " Қизилқум" жомеъ масжиди имом - хатиби, хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш