"Миссионерлик"

8-04-2021, 11:33 admin Мақолалар 570

"Миссионерлик"
Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб килишдир.
Келинг, сўзимиз аввалида тарихда миссионерлар ўз ғояларини тарғиб қилишда, кандай усуллардан фойдаланганликларига бир назар солсак. Тарихда илк миссионерлар хеч кандай мол - мулкка эга бўлмаганлар , улар қишлокма - қишлок юришиб , одамларга "Хушхабар"ни етказишга ҳаракат қилганлар . Илк миссионерлар табиблик фаолияти билан ҳам шуғулланиб , инсонларни даволаш билан бирга динни ҳам тарғиб қилганлар. Бу эса ўз даври учун энг самарали усуллардан бири бўлган. Бундан ташқари улар хайрия ёрдамини кўрсатиш усуллардан ҳам фойдаланилган.
Бугунги кунда ҳам бир қатор миссионерлик жамоалари мана шундай усуллардан самарали фойдаланмоқдалар. Жумладан миссионерлик амалиётини ташкил этишда :
- Наркоманларни даволаш билан шуғулланиш ;
- Касалларнинг холидан хабар олиш , уларга дори - дармонларни харид килишда кўмаклашиш ;
- Ногиронлар куни муносабати билан кулоғи паст эшитадиган фуқороларга, қулоқ учун мўлжалланган овоз кучайтиргич аппаратлари , ногиронлар учун аравачалар , озик- овқат махсулотлари шаклида ёрдам кўрсатиш ;
- Шифохоналарга, чойшаблар , ёстиқ жилдлари, тиббий ходимлар кийимлари каби зарур нарсаларни етказиб бериш билан хомийлик қилишмокда. Яна уларнинг "Кўзи ожизлар жамияти " , " Меҳрибонлик уйи " каби ташкилотларга хайрия сифатида молиявий кўмак беришга , "Қариялар уйларига "
озиқ - овқат олиб боришиб , кексаларни овқатлантириш каби шаклида ёрдам беришга интилаётганлари хам уларнинг бугунги кунда ҳам моддий - молиявий ёрдам кўрсатишнинг турли шакилларидан усталик билан фойдаланаётганликларини кўришимиз мумкун .
Аслида эса , миссионерлар хеч қачон , хеч кимга беғараз ёрдам кўрсатмаганликларини ва кўрсатмасликларини унутмаслик лозим. Шу билан бирга, бугунги кунда миссионерликнинг вазиятга мослашган ҳолда такомиллашиб бораётгани, ахолининг турли қатламлари , болалар , ёшлар, аёллар , пенсионерлар ва ногиронлар орасида иш олиб боришга урунишлари, улар қўллаётган услублар ва воситалар ҳақидаги масалалар мураккаб ва серқирра характерга эгадир. Булар долзарб масалалардан биридир. Миссионерлик ҳаракатларининг ғаразли мақсадларини чуққурроқ англаб етишимиз лозим. Зеро инсоннинг кўп асрлик тарихи, диндан ниқоб сифатида фойдаланиб, ундаги ғояларни вайронкорлик руҳида талқин этиб , одамлар бошига кулфат келтиришган бўлса , замонавий воқелик диндан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланаётганликлари билан ўта нозик тус ва хатарли кўринишлар олаётгани, турли шакилларда миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўлади.


ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш