Хотин-қизларни миссионерлик таъсиридан ҳимоя қилишда маҳалланинг ўрни.
Юртимизда азалдан диний бағрикенгликка асосланган қадриятлар устувор бўлиб келган. Ўлкамизда қадим замонларданоқ зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби динлар вакллари тинчлик-тотувликда яшаб келган. Мамлакатимизда ўтқазиб келинаётган нуфузли ҳалқаро анжуманлар иштирокчилари ҳам Ўзбекистонда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда бошқа давлатларга намуна бўла оладиган диний бағрикенгликни эътироф этган ҳолда ҳукуматимиз сиёсати, Ўзбекистонда барча дин ваклларига яратилган эркинликлар ва диний соҳадаги катта ўзгаришлардан зўр таассурот олганларини таъкидлаб келмоқдалар.Юртимизда қарор топган диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш ва миссионерликнинг олдини олишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.Миссионерликнинг олдини олишда диний маърифатнинг ўрни беқиёс.Дин, унинг моҳияти,инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида чуқур маълумотга эга бўлмаган одамлар фикрини ўзгартириш,уларга бир динни ёмон кўрсатиб,бошқасини яхши,деб талқин қилиш ҳамиша осон кечган.
Миссионерлар ўзларининг хушмуомилалиги,ёрқин ва таъсирчан ваъзлари орқали айнан юқоридаги каби кишиларни чалғитишга,ўз"ўлжа"ларининг қизиқишлари ва заиф томонларини ҳисобга олиб, бўлажак прозелитлар билан дўстона муносабатга кириб олишга ва охир оқибат уларни таклиф этилаётган динни қабул қилишга даъват этадилар.Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда жуда кенг миқиёс ва кўлам касб этган инсон ва жамиятнинг тинч ва осуда ҳаёт ҳамда тараққиётига таҳдид туғдираётган миссионерликка қарши кураш, унинг олдини олиш долзарб масалаларидандир.
Шунинг учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамоилида ўзининг ёрқин ифодасири топган.
Ёшларимизни қайд этилган тамоиллардан чуқур билимга эга қилишимизга керак.Диний қадриятлардан маънавий-маърифий мақсадларда фойдаланиш миссионерликни олдини олишга мустаҳкам замин яратади.Зеро,инсон ўзи мустақил фикрга,салбий эътиқодига,ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятлар,шаклланган дунё қараш ва мустаҳкам иродага эга бўлиши турли шаклларда,гоҳ ошкора,гоҳ пинҳона кўринишда содир этиладиган тазйиқларга бардош беришнинг асосий шарти ҳисобланади.
Миссионерлик билан шуғулланишга интилаётган диний ташкилотлар муайян маҳалла ҳудудида жойлашган черков,ибодат уйлари каби ўз масканларига эга.Ноқонуний диний ҳатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқоролар ҳам муайян маҳаллада истиқомат қиладилар.Шундай экан,улар маҳалла аҳоли орасида ўз фаолиятлари орасида ўз фаолиятлари ҳақида ижобий тасаввурларни шакллантиришга интилишлари табиий,албатта.
Миссионерлар ўз фаолиятида миллий ва жамиятнинг келажаги бўлган ёшларга алоҳида эътибор бермоқдалар.Ёшларга бундай интилишларнинг оқибатларини тушунтиришда маънавий-маърифий тарбиянинг барча восита ва услубларидан самарали фойдаланиш, бунда баландпарвоз ишларни такрорлаш ва дабдабабозлик миссионерликнинг реал таҳдидни ҳаётий миссалар орқали ёритиб бериш муҳим аҳамиятга эга." Бизни ҳамиша уйлантириб келадиган яна бир муҳим масала-деб таъкидлайди.
Ш.М. Мирзиёев ёшларимизнинг одоб-аҳлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ".
Бугун замон шиддат билан ўзгараяпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким?-Ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин.Ўзбек фарзанди бошқа динга ўтиб кетса, ҳеч қачан "ўзинг биласан, билганингни қил", демайди. Ўзбеклар бағри кенг халқ, бошқа дин ваклларини ҳурмат қилиб, ғайридин қўшнилари билан яхши алоқа қилади. Буни ўзининг юксак инсонийлик бурчи деб билади. Аммо ўз фарзандини ғайридин қўшниси томонидан эътиқоди ўзгартирилишига чидай олмайди. Шундай экан, ота-оналаримизнинг ўз фарзандларида соғлом эътиқодини шакллантириш хулқи ва фаолиятидаги ўзгаришларни назоратсиз қолдирмаслик, онги ва руҳиятини заҳарли мафкуралар таъсиридан қатъият билар ҳимоя қилишдек масалаларга алоҳида эътибор билан қарашлари уларнинг эртанги куни порлоқ бўлишини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Навоий шаҳар" Янгиобод"