ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ҲАЁТ НЕЪМАТИГА НОШУКРЛИКДИР.

7-02-2022, 19:20 admin Мақолалар 454

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ҲАЁТ НЕЪМАТИГА НОШУКРЛИКДИР.
Ҳозирги вақтда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўпаймоқда. Бунга уларнинг тушунчаси саёзлиги,ҳаётни енгил-елпи кинолар орқали тасаввур этиши, миллий қадриятларимиз ва динимиз таълимотларини билмаслиги сабаб бўлмоқда.Ҳаётда яшар эканмиз ҳар-хил синовларга рўбарў келамиз.Шунда биз ақл билан иш қилишимиз керак. Ўз жонига қасд қилиш қийинчиликлардан қутилиш чораси эмаслигини англаб етишимиз лозим.Ўз жонига қасд қилиш икки дунё бахтсизлигига сабаб бўлувчи шайтоний васваса эканлигини уйлаб кўришимиз керак.Одамзодга Аллоҳучун руҳ ва танани тортиқ этди.Кимки ўз жонига қасд қилар экан Роббисининг неъматларига шукр ўрнига исён, қадарга норозилик ҳамда омонатга тажовуз қилганлик гунохини олади.Дини, ақли ва иродасини йўқотган, қолаверса қатъиятсизлиги сабаб ҳаёт машаққатлари олдида синадиган инсонгина ўз жонига қасд қилишга уринади.Мўмин киши эса бундай иллатдан узоқ бўлади.Етган зарар қанча катта бўлмасин,иложсиз қолган вақтда ҳам ўлимни танламайди.Аллохнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Аллоҳ таоло берган умрни қадрлаш билан унинг рахматига эришади. Луқмони ҳакимдан:"Ҳаёт деганда нимани тушунасиз?"- деб сўрашганда: "Етти қават ер бошимда айланиб турса ҳам, яшашим вафотимдан яхшироқдир",-деб жавоб берган эканлар. Аллоҳ таоло айтади: "Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни нохақ) ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга раҳм- шафқатлидир"(Нисо сураси 29-оят)Пайғамбаримиз "Кимки ўзини бир бўлак темир билан ўлдирса, дўзах ўтида абадул-абад ўша темирни қорнига суқиб ётади, кимки заҳар ичса, дўзах ўтида абадул-абад заҳар ичиб азобланиб ётади.Кимки тоғдан ўзини ташласа ,дўзах ўтида абадул-абад ўзини тоғдан ташлаб азобланади", деб огоҳлантирганлар.(Муттафақун алайх)Қуръони каримда айтилади: "Эй имон келтирганлар!Ўзларингиз ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз"(Тахрим сураси 6-оят)Пайғамбаримиз"Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин,агар қодир бўлмаса,тили билан қайтарсин,агар бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф имондир",-дедилар ( Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривоятлари) Аллоҳим ҳеч кимсани йўлдан адаштирмасин.Фарзандларимиз имонли, инсофли, савоб ва гунохни, ҳалол ва ҳаромни фарқини биладиган Аллоҳни танийдиган солиҳ инсонлар бўлишлигини Аллоҳдан ҳар биримиз намозларимизда сўрайлик,чунки Аллоҳ чин эътиқод билан сўраган бандасини дуоларини ижобат қилар экан.

Кармана тумани" Азамат"МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш