РАЖАБ ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЗИЁФАТ УЮШТИРИШ

4-04-2019, 07:55 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 072

Савол: Меърож кечаси Ражаб ойининг 27 кечасидами? Мен 15 кечасида, деб ўқигандим. Ражаб ойи муносабати билан зиёфат уюштириш жоизми?
Жавоб: Меърож кечаси бор ҳақиқатдир, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кечада Осмонга кўтарилганлар. Лекин унинг аниқ қайси кунда содир бўлганлиги маълум эмас. Ражаб ойида меърож кечасига алоҳида урғу бериб нишонлашдан бошқа яна бир асли йўқ маросим, яъни ражаб ойи кириши муносабати билан халққа дастурхон ёзиш, фотиҳахонлик удум бўлиб қолган ва ҳатто бу анъана оми халқ наздида фарз, вожиб даражасига ҳам кўтарилиб кетган. Баъзи минтақаларда ражаб ойида дастурхон ёзмаган инсонларни, у хоҳ намоз ўқисин, хоҳ ўқимасин, хоҳ рўза тутсин, хоҳ тутмасин, хоҳ гуноҳдан тийилсин, хоҳ тийилмасин, мусулмонлигига шубҳа қилиб қоладилар. Уларнинг тушунчасида ражаб ойининг биринчи кунида фотиҳахонликка юрмаган, яқинларидан бирортаси вафот этган киши эшигини очиб туришмаганлар ҳақида турли куракда турмайдиган гап қиладилар. Агар бирор киши бу маросимни ўтказишга қаршилик қилса, барча халқ уни маломат қилиб, ҳақоратлайдилар. Лекин ушбу анъананинг ким томонидан жорий қилинганини ҳеч ким билмайди. Аслини олганда ражаб ойи муносабати билан зиёфат уюштириш на Қуръони каримда, на ҳадиси шарифда, на саҳобий, тобеъин ва табаа тобеъинларнинг сўз ва феълларида мавжуд.

БИЗЛАР ХУРОФОТГА БОТИБ ҚОЛДИК
Бу нарсалар бизни хурофотга мубтало қилди. Бу ҳақда ушбу шеърий парчада шундай дейилади:
Ҳақиқатлар ривоятда қолиб кетди,
Бу уммат хурофотга ботиб кетди.
Борган сайин асли йўқ нарсалар ортидан изма-из, қадамма-қадам юриб борилмоқда-ю, ҳақиқати бор, амал қилишимиз лозим бўлган нарсалар четда қолиб кетмоқда. Буларнинг қайси бири ҳақиқию, қайси бири сохта экани ҳақида секин-аста дўстларимизга тушунтириб боришимиз лозим. Чунки аксарият халқ бу бидъат-хурофотларни билмай қилмоқда. Улар бу амалларни қайсарликлари сабабли эмас, балки билмаганликлари туфайли қилишмоқда. У бечораларда бундай амаллар ҳақида умуман маълумот йўқ. Улар ражаб ойида қилинадиган зиёфатни қурбонлик каби зарурий ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шариф билан собит бўлган амал деб тушунадилар. Шунинг учун бундай кишиларга бу ҳақда муҳаббат ва шафқат билан хабар бериш ва тушунтириш лозим.

ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, ражаб ойи борасида юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа рамазона», яъни «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва рамазон ойига етказгин», деган дуони қилиш суннатдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш