Келин ўз ҳаддини билмаса...

27-01-2022, 13:03 admin Мақолалар 595

Келин ўз ҳаддини билмаса...

Яқинда бир келиннинг ҳаётини эшитиб, ҳайратда қолдим. Икки овсин бир ҳовлида яшашади. Эрининг Россиядан келгани ва келини билан кўз уриштираётганини сезиб, ўзини таҳқирлангандай тутаётган аёл нима қилишини билмай ёрдам сўради. Байрам олди уй меҳмонга тўлди. Ичкилик сабаб, келинига мулозамат кўрсатаётган эркакни қариндошлар уришиб беришди. Хотининг қолиб нега укангни хотинига элакишяпсан. Она дарров мувозанатни тўғрилашга уринди. Бу келиним ширин сўз, ҳамманинг кўнглидан тез ўрин эгаллай олади. Келин эса суйкалишни қўймайди. Охир меҳмонларнинг нафрати тўзиди. Сен қайтиб Россияга кетишинг керак. Бу ерда аёлингни хор қиляпсан.
Овсиним намоз ўқийди. Оқ-қорани билади. Наҳот билиб туриб яна гуноҳга юз тутса?
Дарҳақиқат, ҳозирда ҳаё нималигини унутаётган келинларимиз уйда хохлаган кийимни кийиб, қоматини кўз-кўз қилаётгани, ҳаддини билиш ўрнига чегарадан чиқаётгани ачинарли ҳол. Неча кишига туҳмат қилиб, эркаклар юзинини шувут қилишга улгурган бу келин, наҳот энди ўз қайн акасига тўр ташлаётган бўлса. Бунда оз бўлсада қайнонанинг ҳам, эрнинг ҳам айби бор. Ҳамма кўриб турган ҳолатни улар кўришни хохламаяпти ёки кўзлари ҳақиқатда кўр.
"Намозинг сени фаҳш сўзлардан қайтармаса, билгинки сен ҳақиқий намозхон эмассан. Қиёматда ўша намозинг юзингга кир-чир бир латтадек қайтарилажак" (Ҳазрати Ҳасан Басрий р.).
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг шундай ҳикматли сўзлари бор: "Ким нафснинг тўйиш нима билмайдиган хоҳиш-истакларига забун бўлса, бажараётган яхши амаллари ҳам саробга айланади".
Нафсга қул бўлиб, амалларимизни зое бўлишига йўл қўймайлик. Фаҳш сўзнинг оқибати шундай бўлса, унда ҳолимиз нима бўлиши Аллоҳга аён. Ё Роббим бизларни тўғри йўлда собитқадам қил, гуноҳлардан покла!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш