Оилада қайнона келин муносабатлари

29-09-2017, 10:19 admin Мақолалар 3 149

Куни кеча муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев “Жиноятчиликка қарши курашиш” бўйича бўлиб ўтган селектор йиғилишида юраклари эзилиб, бир воқеани тилга олдилар. Фарғонада “Келин қайнонасини уриб ўлдирибди”. Бу қаттиқ қайғу, ўзбек хонадонларимиз тарихида бўлмаган иллат оиладек муқаддас даргоҳ шаънига етган иснод бўлди.
Азал-азалдан дунё аҳиллари бизни ўзбек хонадонларимизда кексаларга, ота-оналарга ҳурмат, эру-хотин, қайнона-келин муносабатлари, қариндошлар, қўни-қўшнига яхшилик, урф-одат ананаларимизга ҳавас билан қараб келишган. Буларнинг барчаси исломий одобларимиз меъзонидир. Афсуслар бўлсинки, кейинги пайтларда оилаларда фирибгарлик, ўғирлик, ёшлар ўртасида жиноятлар, қотилликлар, эр-хотин, қайнона-келин низолари кўпаймоқда. Бугунги жамиятимизда оилалар ўртасидаги низолар, ажрашишларга сабаб бўлмоқда. Оилада жанжал-низолар бошида биринчи галда қайнона-келин муносабатларининг бузулиши турибди. Бу низоларга асосий сабаб ким?-дейилса, жавоб ҳам очиқ-ойдин келиб чиқмоқда. Қайнота оилада мавқейидан тушиб, қайноналар тахтга чиқиб олганлиги, Аллоҳнинг амрига хилоф ишни юзага келгани сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло каломида “Эркаклар аёллари устида қоим турувчи”- деб марҳамат қилган. Катта- катта корхоналарда юзлаб одамга сўзи ўтган эркаклар, оилада аёлларига мутеъ бўлиб қолмоқдалар. Бир оиладаги жанжал яраштирув комисиясида кўрилаётганда, қайнонани чакаги тинмас келинини ёмонлар, ёнида катта бир ташкилотда рахбар бўлган қайнота лом-лим демасди. Қайнотага сиз ҳам бу масалада бирор сўз айтасизми?-дейилса, қайнота: -“Янгангиз нима деса, шу бўлади-да”-деб турса, бу эркаклар, оилани устунлари, аёлларнинг чизган чизиқларидан чиқмай туришса, оилада қайнонанинг сўзи сўз бўлиб турса, эркаклар шаънига доғ эмасми? Оилада ажримларни кўпайтиришга сабаб эмасми? Ўз ўрнида қайнона-келин бир-бирга меҳрли бўлишганда, ҳадларини билишганда можароларга ўрин ҳам қолмасди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким кичикларга раҳм-шафқатли, катталарга иззат-икромли бўлмаса, бизлардан эмас”-деганлар. Оилада келинлар эрининг ота-онасини, яқинларини ҳурмат қилиши, эрни ҳурмат қилиши эканлигини унутмасликлари лозим. Қайноналар ҳам келинларига меҳрли бўлишса, муаммолар ўз-ўзидан ечилади. Улуғларимиз айтадилар: оилада қайноналар шуни яхши билсинларки; “ўғлини олдида келинини, келинини олдида ўғлини ёмонламасин. Агар ўғли ва келини жанжаллашиб қолишса, келинини ёнини олсин, ўғли ўзиники, уришса яна онажоним” –деб қайтиб келаверади, лекин ўғлини ёнини олиб келинини ёлғизлатиб қўйса, жанжал-можарони олдини олиб бўлмайди. Шунинг учун оилалар мустахкамлиги ҳар икки тарафдан ҳам меҳрни талаб этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. “Сизлар комил мусулмон бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Комил мусулмон бўлиш учун эса, бир-бирингизга меҳр қўйишингиз шарт”-деганлар.
Фарғона вилоятида бўлган мудҳиш ҳодиса, келин томонидан қайнона умрига зомин бўлишида аслий айбдор ким? Кўплар келинни, баъзилар қайнонани айблар, лекин аслий айбдор, шу таъна тошини отаётган жамият эмасми? Тўрт йил давом этган низоларга қариндош-қўшнилар, маҳалла жамоатчилиги бефарқ бўлишмаганда эди, ўз-ўзидан бир инсонни ҳаётига зомин бўлинмас, келини бўйнига қотиллик тамғаси илинмасди. Шунинг учун барча соҳа ходимлари, оддий инсонлар бўлсин, оилада жанжаллар олдини олиш, муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги” керак деган шиорга амал қилиш, фидоий бўлмоқликлари лозим бўлади.
Оила тинч бўлса, жамият мустаҳкам бўлади, жамият мустаҳкам бўлса, юрт барқарор бўлади.
Яратганнинг ўзи юртимизни барқарор, оилаларимизни тинч-осойишта айласин!


“Қизибиби” жомеъ
масжиди имом хатиби: Ҳ. Жаҳонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш