Қайнона! Қайнона деганда беихтиёр кўз ўнгимизда ўрта ёшли оқила ва меҳрибон аёл, ширинсўз она гавдаланади. Ҳар бир она ўғлини ёшлигиданоқ яхши тарбиялаб унга ҳаётнинг зарбаларига дош бериши учун шижоатли, жасур ва кучли ўғлон қилиб тарбиялашга ҳаракат қилади. Албатта бунинг учун она ўзи тарбияли ва оқила бўлиши керак. Ўғил фарзанд она учун суянган тоғи ва унинг ҳимоячиси бўлиб гавдаланади. Фарзанди улғайгани сари она гўзал орзу умидлар қилади. Ўғлига жуфти ҳалол ўзига меҳрибон келин олиб келиш орзуси ила ўй хаёллар оғушида юради.
Она ўз хаёлларида ўғлига гўзал, оқила ширинсўз, меҳрибон ва чаққонгина рафиқа ва ўзи учун дўст, сирдош ва уй ишларида ёрдамчи келинни орзу қилади. Келин келса ундоқ қиламан, келин келса бундоқ қиламан деб ўзини меҳрибон қайнона сифатида тайёрлаб боради.
Ва ниҳоят бир неча йиллар тўплаганини бир кунда сарфлаб, уйимга фариштагина келин келаяпти деб тўй томошалар қилади. Қуда - андалари билан олди бердини ҳам жойига қўйишга ҳаракат қилади. Халқимиздаги қудачилик минг йилчилик деган нақлга амал қилиб,қудалари билан хушмуомалада бўлади. Ва ниҳоят орзиқиб кутган вақтлари етиб келади. Қайнона келиним эмас, қизим деб ўзида йўқ хурсанд бўлиб келинига бағрини кенг очиб уни кутиб олади. Энди она ўғлини ўз эгасига топширдим, келиним ўғлимни ош - овқатига, кир - чирига қарайди, ўғлимга дўст, сирдош ва суюкли рафиқа бўлади деб кўнгли тинчийди. Ва биладики, уй ишларида ҳам унга кўмакчи ва уйини сариштаси келди деб кўнгли тўқ бўлади.
Кунлар ўтиб қайнона аста - секинлик билан келинига уйининг пасту баландини, оилада кимга қандай муомалада бўлиши кераклигини тушунтира бошлайди. Оиласидаги ўзига хос талаб ва эхтиёжларини оиласининг мухитини янги келинчакка аста - секинлик билан тушинтиради. Келинини ўз қизидай кўриб, уни яхшисини ошириб, ёмонини яшириб келади. Мабодо келини хато иш қилиб қўйса уни чиройли муомала билан хатосини тушунтириб тўғрилаб бораверади.
Яқинларини келини пиширган таомлар билан сийлаб ва келининг пазандалиги ҳам мақтаниб айтиб қўяди. Бу оқила қайнона келинини ҳар бир ишини мақтаб келинининг юзига табассум улашади. Қайнонасининг бундай муносабатини кўрган келин ҳам Қайнонасига меҳри тушиб унга илиқ муомалада бўлади. Ҳар бир ишида қайнонасининг маслахати билан иш тутади. Келин Ҳам ота - онасининг арзандагина қизи оиласининг қувончидир. Келин ҳам эр уйини яхши сифатлар билан орзу қилиб, эрининг оила аъзоларини ҳурмат иззатини жойига қўйиб уларнинг хизматларини қилиб эрининг қалбидан жой олгиси келади. Келин ҳам яхши ниятлар билан гўзал орзулар қилиб эрининг уйига қадам босади. Айниқса қайнонасига ёқиш учун қўлидан келганча қайнонасига гўзал муомалада бўлади. Ва унинг хизматларини имкон қадар вақтида қилишга ҳаракат қилади. Келинлар биладики, ҳар бир қайнона келинини ширин сўз, хушчақчақ ва меҳнатсевар бўлишини орзу қиладиган аёл бўлишади.
Бу ақлли келинчак эр уйига бегона кўз билан қарамайди. Эр уйини ўз уйидай кўриб ҳар бир ишини билиб-билиб қилаверади. Бундай оқила келинлар ҳар қандай шароитда ҳам ўзларини ўнгариб олишади. Ва қайнонаси билан маслаҳатлашиб иш кўрадиган бўлишади. Агар бу келинлар мўъмина бўлса нур устига аъло нур бўлади. Чунки у гуноҳ ишлардан қўрқади ва ҳаммага яхшилик қилгани учун унга ажру савоблар ёзилишини билади. Аллоҳдан қўрққан бундай келинлар ўзини соф қалби ва меҳнатсеварлиги билан эрининг қариндошлари орасида ўзгача обрў эътиборга эришишади. Бундай қайнона келинларга ҳамма ҳавас кўзи билан қарайди.
Афсуслар бўлсинки, ҳозирги пайтда жамиятимизда кўплаб қайнона келиннинг келишмовчиликлари авж олиб, шу сабаб ажримлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Чунки баъзи қайноналар ҳали ёш, унчалик ҳам ҳаёт тажрибалари кўп бўлмаган қайноналардир. Баъзи бир қизларимиз турмушга чиқар - чиқмас алоҳида уйда яшагиси келади. Қайноналарини маслаҳатини уларнинг панд насиҳатини нотўғри талқин қилишади. Қайнона тарбиясини олишни хохлашмайди. Ахир қайноналар келинларга уйидаги муҳитини тушунтирмаса келинлар ҳар қадамда қоқилаверишадику.
Ҳаттоки, баъзи ҳолларда келинлар қайноналарнинг тўғри гапларини ҳам эгрига буриб эрларига ўз онасини ёмонлаб чақиб беришади. Қайнонасига нисбатан гап қайтариб, гап талашиб, бетга чопарлик қилиб уларнинг ҳурматини жойга қўйишмайди. Қайнона келин муносабатларига дарз тушуришади.
Наҳотки, қайноналар келинига ёмонлик раво кўрса, наҳотки қайнона ўғлини келинидан қизғанса, ахир бу ғирт нодонликку!
Йўқ қайнона келинига ҳам, ўғлига ҳам ёмонлик раво кўрмайди. Агар шундай бўлганида эди, у ўғлига хотин олиб бермаган бўлар эди. Келинга нисбатан ёмон қараш қилишнинг сабаби юқоридаги гап талашишлар, келиннинг бетга чопарлиги сабаб, келинидан хафа бўлгани учун ҳам, у доимо норизо кайфиятда бўлиб қолади. Ва шу билан бирга она ўз ўғлидан ҳам ранжий бошлайди. Агар ўғли хотинини онасидан устун қўйса, бу она учун қаттиқ зарба бўлади. Бундай ҳолларда қайнона келин муносабатларини тиклаш бироз қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам биз аёллар қизларимизни ўзгача тарбиялашимиз лозим. Уларга гап қайтариш, бетга чопарлик қилиш энг ёмон ва хунук ишлигини ва гунохлигини тушунтириб, қизларимизни катта ҳаётга тайёрлаб, тарбиялаб боришимиз лозим. Биз уларга юқоридаги оқила келинларни ибрат қилиб кўрсатишимиз керак. Биз қизларимизга гуноҳ нима, савоб нималигини билдиришимиз лозим. Гуноҳдан қўрққан қизларимиз унга яқинлашишмайди. Савобни билган қизлар бўлса савоб бўлади деб йўл йўлакай ҳам яхшилик қилиб кетаверишади.
Менинг фикримча ҳар бир ёш ўғил қизларимизга сахих ҳадисларни ўқиб чиқишини тафсия қилган бўлардим. Ҳар бир оиланинг кундалик суҳбатларида, оила даврасида ўтирган пайтларида ҳадисларни биргаликда таҳлил қилиб, оилада тадбиқ қилишларини истардим. Оила бошлиқлари ривоятлардан сўзлаб бериб, ёшларга ибрат бўладиган ҳикояларни айтиб беришлари жоиз деб ўйлайман. Биз катталар гуноҳ ишлардан қочиб савобли ишларни кўпайтириб ёшларга ўрнак бўлишимиз керак. Шундагина ёшларимизни боши берк кўчаларга кириб қолишдан, нотўғри йўлни танлашдан қайтариб қолган бўлар эдик.

Навоий вилояти Зафаробод М.Ф.Й отинойиси Рахматова Умида Суннатовна