"Тилни гуноҳлардан тийиш"

20-01-2022, 14:32 admin Мақолалар 369

"Тилни гуноҳлардан тийиш"

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.

Аллоҳ таоло бандаларига чексиз неъматларни инъом этган. Бандалар қанча ҳаракат қилмасин, буларни шукронасини адо қилолмайди. Бу неъматлардан бири, бу тилдир. Банданинг тана аъзоларидан энг кичиги бу тилдир. Шундай экан, бу тилни фақат ва фақат яхши сўзларни сўзлашга, ёмон сўзлардан сақлаб фойдали сўзларга одатлантириш ҳар бир мўминга лозимдир. Динимизда барча ёмон сўзлардан, иллатлардан қайтарилган ва бу сўзларни айтиш гуноҳ хисобланади.
Тил - қалб таржимони, қалб иймоннинг маскани ҳисобланади. Банданинг қалби покиза бўлса, унинг тилидан фақат маъноли сўзлар чиқади. Тил - инсоннинг ақл идроки ва сўзлаши, одамларни ҳидоятга чақириб, Аллоҳ рози бўладиган ўринларда ишлатиш учун берилгандир.
Аллоҳ таоло мархамат қилади : - "Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо қилмадикми ?!". ( Балад сураси 8-9 оят).
Бошқа бир оятда:- "Ар-Рохман (мехрибон зот) Куръонни таълим берди. (У) инсонни яратди. Унга баённи (нутқни) таълим берди. (Ар-Рахмон сураси 1-4 оят).
Тил билан фақат хайрли , яхши, манфаатли сўзларни гапириш керак. Сукут сақлаш ҳам бир санъат. Банда нафақат сўзлаш жойи келганда сукут сақлашни хам билиши керак.
Ривоят Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бир жойда ўтирсалар, бир одам келиб ёнларидаги саҳобани ёмон сўзлар билан хақорат қила бошлабди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб ўтирибдилар. Саҳобани жаҳли чиқиб у одамни сўзига қарши гапирганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб чиқиб кетибдилар. Саҳоба етиб келиб :- "Ё Расулуллоҳ бу нима қилганингиз, мени хақорат қилганда кулдингиз, жаҳлим чиққанда туриб кетдингиз" деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.): " Сени ҳақорат қилганда уни бошига битта фаришта келиб, гапига жавоб қайтариб турди ва мен кулдим. Сен гапира бошлаганинга фаришта кетиб, ўрнига шайтон келди. Мен шайтон бор жойда ўтирмайман. Сен сукут сақлаб ўтирганингда, шайтон яқинлашмас эди" дедилар. Ҳар қандай холатда ҳам, ҳар бир банда гапиришдан олдин уйлаб кўриши керак.
Тил ёрдамида қилинадиган катта гуноҳлардан яна бири, бу чақимчиликдир. Чақимчилик бировнинг бошқалар билишини хохламаган гапи ёки бирор ишни бошқаларга етказишдир. Одамлар ўртасида уларнинг орсини бузиш учун бирининг гапини бошқасига етказишдир.
Яна тил орқали бандаларга озор етказиш бу ғийбатдир. Ғийбат қилиш натижасида одамнинг обрўси тўкилади, хурмати кетади, у инсонга нисбатан ишонч йўқолади. Келишмовчилик ва адоватлар келиб чиқади. Бировнинг айби ва гуноҳидан ҳамма хабар топади.
Ислом динида бировнинг айбини кўриб қолса, уни яшириш бошқаларга айтмаслик буюрилган. Ғийбат фақат тирик бандалар хақида бўлмай, балки ўликлар, яъни вафот этиб кетганлар хақида ҳам бўлади. Ўтиб кетганларни, яъни мархумларни ғийбат қилишнинг гуноҳи тирикларни ғийбатидан кўра оғирроқдир. Чунки тирик одамдан кейинчалик узр сўралса, у кечириши мумкин, лекин ўлган одам борасида ундай имконият йўқ. Хадиси шарифда: "Ўтганларингизнинг яхши тарафларини гапиринглар, ёмон тарафларидан тилларингизни тийинглар", деб мархамат қилинган. Гуноҳни тавбаси узр сўраш, ғийбатнинг тавбаси Аллоҳдан чин дилдан тил билан, қалб билан узр сўрашдир. Аллоҳ таоло бизга неъмат қилиб берган тилимизни фақат яхши ва савоб ишларни қилишга восита қилайлик, у билан бошқаларга зарар ва азият етказмайлик.

Кармана тумани " Каловат" МФЙ отинойиси Ахмедова Назира.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш