"ТИЛНИ ГУНОХЛАРДАН ТИЙИШ"

10-06-2021, 09:50 admin Мақолалар 604

"ТИЛНИ ГУНОХЛАРДАН ТИЙИШ"

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Аллоҳ таоло бандаларга чексиз неъматларни инъом этган. Бандалар қанча ҳаракат килмасин, буларни шукронасини адо қила олмайди. Бу неъматлардан бири тилдир. Банданинг тана аъзоларидан энг кичиги ҳисобланади. Шундай экан , бу тилни фақат ва фақат яхши сўзларни сўзлашга, ёмон сўзлардан, ғийбат, тухмат, ёлғон сўзлаш, ҳақорат қилиш, чақимчилик қилишдан сақлаб, фойдали сўзларга одатлантириш ҳар бир мўминга лозимдир.
Динимизда барча ёмон сўзлардан, ёмон иллатлардан қайтарилган ва бундай сўзларни айтиш гуноҳ ҳисобланади. Яхши гап ҳам ёмон гап ҳам битта оғиздан чиқади. Яхши гап гапириб жаннатга тушайлик. Ёмон гап гапириб, бир-биримиз билан аразлашиб, ўзимизни дўззахга ташламайлик.
Тил - қалб таржимони, қалб эса иймоннинг маскани ҳисобланади. Банданинг қалби покиза бўлса, унинг тилидан фақат маъноли сўзлар чиқади. Тил инсоннинг ақл идроки ва сўзлаши, одамларни ҳидоятга чақириб, Аллоҳ рози бўладиган ўринларда ишлатиш учун берилгандир.
Аллох таоло мархамат килади: -" Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо килмадикми?!" ( Балад сураси 8, 9 - оят).
Бошқа бир оятда
"Ар-Рахмон (мехрибон зот) Куръонни таълим берди. (У) инсонни яратди. Унга баённи (нуткни) таълим берди". ( Ар-Рахмон сураси 1,4-оят)
Тил билан фақат хайирли, яхши манфаатли сўзлардан гапириш керак. Сукут сақлаш ҳам бир санат.

РИВОЯТ

Пайғамбаримиз солаллоху алайҳи ва саллам саҳобалар билан сухбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб ёнларидаги саҳобани ёмон сўзлар билан ҳақорат қила бошлабди. Пайғамбаримиз кулиб ўтирибдилар. Саҳобани жаҳли чиқиб у одамни сўзига қарши гапирганида Пайғамбаримиз туриб чиқиб кетибдилар. Сахоба етиб келиб, " Ё Расулоллох бу нима килганингиз, мени ҳақорат килганда кулдингиз, жахлим чиққанда туриб кетдингиз " деди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш