"ЭЗГУ НИЯТ".
Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади.
Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин.
Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир.
Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат...
Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган яхши амал хам зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибининг амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин.
Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
"Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!".
Нияти покларга жаннат ато қилсин!
Хатирчи тумани" Гулистон" МФЙ отинойиси Саматова Ҳадича.