Хаж ибодатига тенг беш амал
-Биринчиси: Пок ва холис ният
Ривоятга кўра, Қиёмат кунида ҳар бир банда ўзининг “амал дафтари”ни қўлига олади ва унда ҳаж, закот ва садақа савоблари ёзилганини кўради. Сўнг, ўйлаб туриб, дейди:
- Ҳақиқатда, бу менинг амал дафтарим эмас, чунки мен бу ишларни қилмаганман.
Парвардигори олам эса бандасига:
- Бу сенинг китобинг!
Шунда Роҳман ва Роҳийм бўлган Аллоҳнинг бандаси:
- Парвардигоро, мен бу амалларни қилмаганман-ку!
Аллоҳ Таоло жавобан:
- Эй менинг бандам! Албатта, Мен сенинг бу ишларни қилмаганингни биламан. Лекин сен ният қилган ҳолда, айтгандинг-ки: “Агар менинг маблағим бўлсайди, масжид қурган бўлар эдим, муҳтожларга ёрдам берардим ва Ҳаж ибодатига борар эдим”. Сенинг ниятларинг пок эди, ниятларинг холисона Менинг розилигимни кўзлаб қилинган эди, шунинг учун Мен уларга худди бу ишларни сен амалга оширгандек даражада савоб ёздим.
-Иккинчиси: Жамоат намозига уйда таҳорат олиб чиқмоқ.
Расули Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки, агар таҳорат олиб жамоат намозига масжидга борса, эҳром ҳолатидаги Ҳаж амали савобини олади. Кимки агар Зухо намозини ўқиса, умра ибодатига тенг савоб олади” (Абу Довуд).
Учинчиси: Нафл намозини ўқимоқлик.
Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки бомдодни жамоат билан амалга оширса, сўнг Қуёш чиққунча, Аллоҳни зикр қилса, сўнгра икки ракаат нафл намозини адо қилса бир Ҳаж ва бир умранинг савобини олади” (Термизий).
Тўртинчиси: Масжидда илм суҳбат эшитишлик.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтадилар: “Кимда ким масжидга илм олиш ёки илм бериш учун борса, Аллоҳ Таоло томонидан қабул бўлган Ҳаж ибодати савобини олади”. (Табароний)
Бешинчиси: Ота-онанинг розилигини топиш.
Саҳобалардан бири Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:
- Мен Аллоҳ йўлида хизмат қилмоқчиман. Лекин ҳеч нима қила олмаяпман.
Росули Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:
- Ота онанг ҳаёт-ми?
Саҳоба жавоб қилди:
- Онам ҳаётлар.
Шунда Росулуллоҳ айтдилар: Онангга ҳурмат кўрсатишда бардавом бўл! Унинг розилигини топиш учун харакат қил. Шу ишларинг билан Ҳаж ва Умра ибодати бажарганнинг савобини оласан!

Қосим шайх масжиди имом хатиби М.Юнусов