ТАХОРАТ ВА ҚАЗО НАМОЗИ МАСАЛАСИ

16-04-2020, 11:40 admin Ислом олами / Савол-жавоб 966

Савол: - Ассалому алайкум! 1) Бир кўзим протез, протезни олиб ювиб тураман, кўзим ичидан суюклиқ ажралиб чиқади кўпинча (йиринг эмас). Шифокорим зиёни йўқ экан деб айтди. Шу суюқлик тахоратимни бузадими?

2) Намозда ўтирганимда назаримни кўкрагимга қаратсам кўзим тортишиб оғрийди. Назарни ерга қаратсам жоизми?

3) Ўтмишдаги қазо қилган намозларимни хисобини олиб мана бошлаб хам олдим Алхамдулиллах. Қазо намозда ниятни масалан "қазо қилган пешин намозимни адо этмоқлини ният қилдим.." деб ният қиламан. Шу тўғрими?

4) Ўтмишдаги қазо қилган намозларни адо этишимда фақат фарзларини ва витрни ўқийман, лекин бомдод намозинг суннатичи?

Жавоб:– Ва алайкум ассалом! 1). Оғриқ орқали чиқса бузилади. Чунки у ўша ерда жароҳат борлигини билдиради. Оғриқсиз бўлса зарари йўқ.

2). Бемалол тиззангизга қаратаверинг.

3). "Энг охирги қазо қилган пешин намозимни адо этмоқлини ният қилдим" денг.

4). Қазоларни фақат фарз билан витрники ўқилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш