НИЯТ, УМИД ВА ДУО

17-08-2020, 11:30 admin Мақолалар 1 000

Аёл киши

Бир аёл шайхдан сўради:
- “Эй шайх, мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп Рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди. Шайх:
- “Яхши, эрингга эътиборинг кандай деб сўради.
- “Эй шайх, мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасаму, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
- “Ҳа эй синглим, нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Ҳилятул авлиё)

Ният, умид ва дуо.

Мўмин мусулмон банда Аллоҳу табарока ва таьланинг кўрсатмаси билан тонг оттиради, кун боттиради ва ҳаёти бир интизом асосида, соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйган ҳолда ўтади.
Энг мўҳими ният соф ва гўзал бўлмоғига эришмоғимиз жоиздир. Дарвоқе, "мўминнинг нияти қилган амалидан афзалдир"-, дейилган ҳадиси шарифларда.
Юқоридаги дил сўзларда ҳам ватандошларимиз эл юртни эришган ютуқларию, кўнгилларини кўтаришдек меҳр йўғрилган тилаклари билан далда бўлмоқда.
Бугунги кунда инсоният дунё бўйлаб, юрт бўйлаб синов ва имтиҳон даврларини бошидан кечирмоқда.
Бундай синовли вазиятларда ҳар бир иймони бор инсон ўзи-ю ўзгани эҳтиётини қилиши, карантин қоидаларини тўғри йўлга қўйиши ва қўлидан келганча элга, дўст, биродарга, қариндош уруғ, жигарларга тил билан, дил билан, қўл билан, моддий ва маьнавий ёрдам билан кўмак бермоғи, ёрдами тегмоғи, зарари тегишдан эса асралмоғи лозимдир.
Одамнинг сараси ажралмоғи, ёмоннинг ёмон нафси қирқилмоғи руҳан ва тан саломатлигига эришмоғи учун ҳар бир мўмин яхши ният ва дуода, тозалик ва оқибатда чиниқмоғи лозимдир.
Ана шундай синовли дамларда одамнинг сараги саракка, пучаги пучакка ажралаётганлиги ҳам бир ачинарли ҳолдир, албатта.
Баьзи бир баднафс бандалар сотиладиган дори дармонларни яшириш ва нархини ошириш билан қўлга тушаётган бўлса, баьзи бир сахий инсонлар текин тарқатиш билан ўрнак бўлмоқдалар.
Сахийлар саховати билан, шифокорлар фидойилиги билан, давлатимиз раҳбарияти ҳар тарафлама жонкуярлиги билан, халқ эса тартибларга амал қила олиши билан бу синовдан ўтиб, келган вабога зарба бериш билан чиройли йўллар бошида умид ва дуо билан турибдилар.
Кеча 90 ёшли онахонимиз 70 минг таҳлил ва 70 минг истиғфор йўллаб беморларга далда бўлдилар.
Ўзини билган ҳар бир мўмин дуода бардавомдирлар.
Ният, умид ва дуо бизни бирлаштириб ғалаба қозонишимиз учун албатта ўз натижасини кўрсатади.
Ниятни яхши қилайлик.
Дуода бардавом турайлик.
ИнШаАллоҳ орзуларимиз ушалади, яна осмонимиз мусаффо, ҳавомиз тоза бўлади, масжиду, мактабларимиз зиёга тўлади, ҳаж мавсумларида эмин эркин фарзларимизни бажариш учун йўлларга отланамиз.
Ўша ёруғ кунларга етказ, Аллоҳим.
Билиб билмай қилган гуноҳларимизни кечир, айбларимизни ёп, кексаю ёшни, қарию ночорни ҳолига раҳм айла, беморларимизга шифо бергин..
Дуоларимизни қабул айла ё, Роббим. Омин.


Хатирчи туман “Гулистан” МФЙ отинойиси Саматова Хадича
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш