"Ният-қалбнинг уйғониши".

23-07-2021, 11:11 admin Мақолалар 553

"Ният-қалбнинг уйғониши".
Сизу бизга тафаккур қилиш ҳиссини берган Аллоҳга ҳамду санолар, пок амалларни тарғиб этган Расули акрам соллоллоҳу алайҳи васалламга давомли дуруди салотлар бўлсин.!
Ният-Аллоҳ буюрган амални У зотнинг розилиги учун бажаришга қалбни ундаш. Инсон амалларини тўғри бажариши, мукаммаллиги, савобининг тўкис бўлиши ният ва ихлос билан узвий боғлиқ. Қилинаётган амаллар Аллоҳ учунми ёки бошқа мақсадда риё қилиняптими, банданинг ибодатга муносабати, яратганга ҳурмати қанчалик юқори экани унинг ниятидан маълум бўлади. Яхши, эзгу ният ва солиҳ амаллар ўз эгасини жаннат сари етакловчи омилдир. Агар акси бўлса, у бахти қародир. Аллоҳ каломида шундай марҳамат қилади: " Бас, имон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар. "
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: " Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: Албатта, амаллар ниятга боғлиқ. Ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади ", деб айтганларини эшитганман, дедилар".(Бухорий, Муслим ривояти.)
Албатта, ҳар бир иш ният билан боғлиқ. Таомланишдан ибодатга қувватланишни, оила қуришдан динни мустаҳкам бўлиши, ўзидан кейин Аллоҳ таолога ибодат қиладиган фарзанд қолишини ният қилиши дили қалбини пок бўлишини ният қилиш савобларини кўпайтиради, ниятига етади. Инсон қиладиган амаллардан аввал ниятини пок қилмоғи зарур. Чунки шайтоний нафссиз пок ният эгасини улуғликка кўтаради.
Азизлар, пок ният, эзгу амал ила гўзалдир. Икки дунё саодати калити бўлган ният поклиги, тўғрилиги барчага насиб айласин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: " Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир ". Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. дан бундай ривоят қиладилар: " Қиёмат куни бир бандани келтиришади. Унинг яхшиликлари катта тоғлар каби бўлади. Кейин нидо қилувчи: "Ким мана бу одамдан зулм кўрган бўлса, келиб ундан ҳаққини олсин", деб нидо қилади. Одамлар келиб унинг яхшиликларидан олишади. Ҳаттоки, яхшиликларидан ҳеч нарса қолмайди. Банда ҳайрон турганида, Робби унга: " Менинг олдимда сенинг бир хазинанг бор. Уни фаришталаримга ҳам махлуқларимга ҳам кўрсатмаганман ", дейди. Банда: " Эй Роббим, у нима? " деб сўрайди. Аллоҳ таоло айтади: "У сенинг ниятинг. Сен бир яхшиликни ният қилсанг, унга етмишдан ошириб савоб ёзар эдим".(Танбеҳул ғофилин. Ал Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий).
Аллоҳ барчамизни қалбимизни, ниятимизни ислоҳ қилсин. Дин йўлида хизмат қилувчилар бу борада ўрнак бўлсинлар. Токи қиёматда Аллоҳнинг маҳбуб бандалари қаторида бўлайлик. Омин.
Хатирчи туман Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш