Одамига қараб яхшилик қилиш керакми ?

14-01-2022, 12:50 admin Мақолалар 645

Одамига қараб яхшилик қилиш керакми ?

Бизга маълумки, ўзбек халқи азалдан содда ва ишонувчан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам муҳтож ва бемор кишини кўрса ўзи муҳтож бўлсада қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилади. Улар Аллоҳ таоло марҳамат қилган қуйидаги сўзларга чин юракдан ишонувчи ва гўзал амаллари билан шарафли мукофот эгасига эришни хоҳловчи бандалардир: "Албатта, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар ҳамда Аллоҳга" қарзи ҳасана "берганлар учун (садақалари) бир неча ҳисса зиёдаси билан қайтарилур ва улар учун яна шарафли мукофот бордир" (Ҳадид, 18).
Аммо ҳамма ҳам яхшилик қилишга қодирми? Буюк Зот барча яхшиликлар қилишни банданинг ихтиёрига қўйиб берди. Чунки, ҳар бир қилган амалимиз сабаб нажотга ёки азобга гирофтор бўлишимизни тафаккур қилишимиз учун ! Яқинда бўлиб ўтган бир воқеа зора барчамизга ибрат бўлса...
Қўшнимиздан бири оғир бетоб бўлиб қолди. Кимдир жуда таъсирланиб, қўлидан келганча ёрдам беришга интилди. "Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилур" (Марям, 74).
Лекин баъзилар ён-атрофига бирор фойда келтирмаган ва ўзини бошқаларга керак бўлганда олиб қочадиган бундай кишиларга ҳеч қандай ёрдамнинг кераги йўқ дея таъкидлашди. Ҳамма ҳам хато қилади. Оғир кунда эса бир-биримизга керак эканлигимизни англаб етамиз. Фарзандларининг юзидаги маҳзунлик сабаб, қалбларимиздаги гиналарни унутиб, яхшилик сари интилиш керак деган хулосага келдим. Ахир у ким бўлишидан қатъий назар бизнинг ҳамюртимиз, диндошимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Ўзингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни (қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар" (музаммил, 20) Шундай экан наҳотки, яхшиликни одамига қараб қилиш керак бўлса. Ўзику баҳиллик қилиб, пулини қизғонади. Бошқаларни ҳам йўлдан уришга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло айтади "Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда... Роббинг бандаларига зулм қилувчи эмас" (фуссилат,46 оят). Охиратда чорасиз қолганимизда яхшиликларини ёрдамга келишини унутмай, Аллоҳнинг энг юксак мукофоти жаннатини сўраб дуо қилган ҳолда савобли ишларни қилишда шошилайлик. Зора Аллоҳ бизларни гуноҳлардан поклаб, раҳматига мушарраф қилса...

Қизилтепа тумани бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш