Ислом шариати инсонга енгиллик келтирган, оғирлик эмас

3-08-2021, 14:21 admin Мақолалар 644

Ислом шариати инсонга енгиллик келтирган, оғирлик эмас
Ҳа, Ислом дини Аллоҳ таоло томонидан одамларни осонлик йўлига йўллаш учун жорий қилинган, уларни қийнаш, азоблаш ва тоқатидан ташқари нарсага мажбурлаш учун эмас. Шариат томонидан инсонга қилинган таклифларнинг барчаси иститоъага боғлиқдир.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: “Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас” (286-оят).
Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имкон даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, бандага жазо ёки мукофот белгиланади.
Аллоҳ таоло тағобун сурасида марҳамат қилади: “Аллоҳга қўлингиздан клганча тақво қилинг” (16-оят). Тақвонинг чегараси йўқ, қанча кўп бўлса, шунча яхши. Лекин инсон ўзини ортиқча такаллуфга урунтириши Ислом ғояси эмас. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ташқари ишларга буюрмайди.
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: “Ва бизга бу динда ҳеч қандай танглик қолмади” (78-оят). Бу динда инсонга оғир келадиган, унинг тоқатидан ташқари ҳеч нарса йўқ. Бу дин башарият тарихида қадимдан Аллоҳ таолодан жорий қилиб келинаётган осон ва енгил йўлдир.
Ушбу маънолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, дин осондир. Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин унга ғолиб келади. Бас, тўғри амалда бўлинглар, яқинлашиб юринглар, яхшилик башоратини беринглар. Саҳар чоғида, тушдан кейин ва кечасини охирида ёрдам талаб қилинг”, дедилар.(Бухорий ривоят қилган).
Ушбу хадиси шарифда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматига динда чуқур кетиб, ашаддийлашиб ўзини қийнамасликка, ўртача иш тутиб иложи борича камолга яқин бўлиши учун уринишга, доимо яхшилик башоратини беришга, қулай фурсатларни бой бермай, улардан фойдаланиб қолишга чақирмоқдалар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Очиқ хат” китобидан.

Зарафшон шахри “Юлдуз” МФЙ отинойиси: Г.Рахимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш