Бидъат ва хурофот хатар.

12-03-2021, 17:18 admin Мақолалар 749

Бидъат ва хурофот хатар.
Орамизда ҳали- ҳануз бидъат хурофотларга ишониб юрадиган аёлларимиз бор. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар бўлгунларига қадар Макка ва Мадинада бидъат, хурофот ва ширк амаллар кўпайиб кетган эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мерожга чиққанларида Аллоҳниниг хузурида дўзах ва жаннатни ўз кўзлари билан кўрганлар. Шунда дўзах ахлларининг энг кўпи аёллар эканини кўрганлар. Аёлларнинг азобланаётганларини кўриб йиғлаганлар.
Шунда Арши-аълога чиқиб Аллоҳ таоло билан парда орасидан суҳбатлашганлар ва Аллоҳ таборака ва таъоло билан суҳбатлашиб йиғлаган эканлар. Менинг ҳам умматим дўзахий бўладими. Аллоҳ таъоло Мен Сизга жаннат хушхабарини бераман, бандаларим бир кунда беш маҳал намоз ўқиса ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаса уларга жаннат хушхабарини беринг. Шу билан бирга бақара сурасининг сўнгги 2 (икки) оятини ўқиб юришимизни буюрди.
Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар айтинг уларга Мен яқинман. Яъни бандалар Аллоҳ таолога дуо қилиб ўртага ҳеч нарса шерик қилмаса албатта Яратган Зот эшитувчи ва билгувчидир.
Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га бандам тоғдан гуноҳни билмай қилса ва тавба қилса кечираман. Менга кичик ширк қилса тавба қилмасдан ва дунёдан ўтса уни кечирмайман деди. Ширк амаллардан фолбинга бориш катта гуноҳ. Орамизда ҳамон фол кўрувчиларнинг сўзларига ишониб, айтганини бажариб келаётганлар борлиги ачинарли холат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом хадисларида фол кўриш динимизга зид амаллардан бири.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ким фол кўрувчининг ёки сеҳргарнинг олдига бориб унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил бўлган нарсадан ажрабди.
Азизлар фол кўриш жирканч ишдир, фол кўрувчилар ҳам иймонидан айрилади.(Баззозия). Ўғирланган нарсани қаердалигини мен биламан дейиш ҳам, менга жинлар хабар етказиб беради дейиш ҳам кишини диндан чиқаради. Имонга зарар етказиш жуда оғир хатар . Мўъминман деган банда эс-ҳушини жойига қўйиб имонини мустаҳкам сақлашга харакат қилиши лозим. Уни турли хавф – хатардан асраш керак. Фолбинларнинг фитналаридан имонимизни химоя қилиш биз мўъминларнинг энг муҳим вазифаларимиздандир.
Яна ширк деганда кўз тегади деб кўзмунчоқ тақиш уйларга исириқ,қалампир,тақа, хайвонлар калла суякларини илиш катта ширк. Оловга сиғиниш тўй-ҳашамларда айниқса, келин саломда шам ёқиш мутлоқ мумкин эмас. Жар қилиб олов ёқиш одоти ҳам мумкин эмас. Оташпарастлик ҳам ширк амаллардандир. Остонада туриб саломлашса бўлмайди, чой сузилганда кўпик пайдо бўлса барака, сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, икки хайит ўртасида тўй қилиб бўлмайди, супургини тикка қўйса гуноҳ бўлади деган ирим- сиримлар зарарли биъдатлардир.
Аллоҳ таоло (Нисо сураси 48-оят)мазмунида шундай маҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи) ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур.....”
Аллоҳ таоло (Нисо сураси 31-оят)тида эса бундай марҳамат қилади: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни роҳатбахш манзил (жаннат) га киритурмиз” Шундай экан азизлар аввало ниятимизни тўғрилайлик чунки амаллар ниятга боғлиқ. Диний китоблар олиб ўқийлик ва унга амал қилайлик.

Зарафшон шахри Бош отинойиси: Л.Мутахарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш