Бидъат

14-10-2019, 08:50 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 278

Савол: - Ассалому алайкум! Бази одамлар қўлларига, юзларига ҳар хил тошмалар чиқса қабристонга бориб эски қабрлар тупроғидан олиб суртишади ва тошмалар йўқолади. Саволим шундан иборатки улар қилган иш бидъат эмасми? Бидъат бўлса тошмалар нима учун кетади?

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Ториқ Маҳмуд ўзининг “Суннати набавий ва замонавий илм” китобида истинжо қилишда, кесак ишлатишнинг суннат эканлигини айтиб, унинг илмий ҳикматини баён қилишда : “Кесакда турли микроб ва бактерияларни ўлдириш хусусияти бор. Хусусан унда фосфор бўлиб, жуда кўп микроб ва бактерияларни ўлдиради” деган. Бу фосфор қабристон тупроқларида кўп топилади. Яраларни тузалишининг у ерда ётган ўликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Тупроқ яра ва жароҳатларга даво бўлиши ҳақида қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган.
كَانَ إِذَا اشْتَكَى إِنْسَانٌ شَيْئًا أَوْ كَانَتْ بِهِ قَرْحَةٌ أَوْ جُرْحٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِإِصْبَعِهِ هَكَذَا ثُمَّ رَفَعَهَا وَقَالَ: بِاسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا لِيُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ
«
Қачон бир инсон бирор нарсага (дардга) чалинса ёки унда ярами, жароҳатми бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундай қилиб кўтарар ва:
«Бисмиллаҳ, турбати арзина. Бирийқоти баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар».
Учовлари ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг исми ила. Еримизнинг тупроғи ва баъзимизнинг туфуги ила (дам солурман). У ила беморимиз шифоланиши учун. Роббимиз изни ила». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш