Иймон поклиги ва ақидада адашмайлик
Аҳли сунна вал-жамоа, яъни Ислом умматининг жуда кўп қисми эътиқод қилган тўғри ақидадан насибадор қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Биз яшаб турган ҳозирги кунимизда ақида билан боғлиқ кўп зиддиятлар, ихтилофлар, афсуски, кенгайиб бормоқда. Мусулмонлар орасида соф ақида илмига эҳтиёж ҳар қачонгидан ортиб бормоқда. Ақида илмини яхши билмаганликларидан баъзи мусулмонлар бир-бирларини “кофир” дейишгача бормоқда. Баъзи, ёшлар эса ота-онасини динсизликда айблаб, уларга итоат этишдан бош тортиб адашиб кетмоқда. Дунёнинг турли жойларида муқаддас динимизни ниқоб қилиб содир этилаётган бузғунчи ҳаракатлар, исломий ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда ишонувчан, соддадил мусулмонларни тўғри йўлдан чалғитмоқда. Бу ҳолатлар динимизнинг мўътадиллик ва бағрикенгликка йўғрилган соф таълимотини аҳоли, айниқса, келажак авлодга тўғри тушунтириш муҳимлигини оширмоқда. Айниқса, ёшларни интернет тармоқларида ташкил этилган диний радикал ғоявий тарғибот таъсирига тушиб қолаётгани бизни ташвишга солади. Чунки, дин, эътиқод ҳар ким кўнглига келганини айтиб, ўзича маъно чиқариб кетаверадиган нарса эмаслиги очиқ ҳақиқатдир. Айниқса, имон, эътиқод, ақида масаласи нозик масала бўлиб, бунда, мўътабар уламоларнинг тавсияларига қулоқ тутиш, ибратли ҳаётига назар солиб, ҳамда уларнинг асарларига мурожаат қилиш ўта муҳимдир. Бугунги кунда иймондан узоқлашиб, ақидада адашиб мусаффо динимиз номини шиор қилиб олиб чиқараётган фитналари, мусулмонларнинг дахли бўлмаган ишда айблашга сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Уларга:”Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!” – дейилса, улар: “Албатта биз ислоҳ қилувчилармиз”, дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар”, дея марҳамат қилади (Бақара сураси, 11-12 оятлар). Парвардигори олам бандаларини яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилишга буюриб, гуноҳ ва адоватдан тийилишга чақиради. Афсуски, бугунги кунда баъзи кишилар, интернет тармоғи орқали динимиз ҳақидаги нотуғри ва нохолис хабарларни ёйишда воситачи бўлиб қолмоқда. Ҳамда террорчи гуруҳларнинг гуноҳларига шерик бўлмоқда. Ҳужурот сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз” . Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким ҳидоятга чақирса, унга эргашувчи кишининг савобидек ажр бўлади. Бу билан амал қилган кишининг савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. Бу билан амал қилган кишининг гуноҳидан бирор нарса камаймайди”, - деганлар (Муслим ривояти). Барчамизга маълумки, дин инсон учун энг муқаддас таълимот, имон-эътиқод эса зурурий эҳтиёждир. Ислом ақидасищ бизларни меҳр-мурувватли ва атроф оламга нисбатан адолатли бўлишга ундайди. Мусулмон киши ўзщ яқинларига, диндошигагина эмас, ҳатто ўзга диндаги кишиларга ҳам адолатсизлик, хиёнат,жабр кўрсатмайди. Чунки, инсон шахсидан қатъи назар, унинг жони азиздир. Аллоҳ таолодан бизларни имон-эътиқодли, ақлу идрокли, илму ҳикматга иштиёқли бандаларидан қилишини илтижо ила сўраб қоламиз.
Зарафшон шахри бош имом хатиби Комилжон Шодмонов.