Тилни сақлаш ҳақида.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам : " Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса яхшиликни гапирсин ёки жим турсин " деганлар. Зеро саломатлик сукутдадир. Инсон жим туриш билан шайтондан ғалаба қилади.
Исо алайҳиссаломдан ривоят :
" Ҳар бир каломда Аллоҳнинг зикри бўлмаса у бекордир, ҳар қандай сукутда фикрлаш бўлмаса у ғафлатдир. Ҳар бир қарашда ибрат бўлмаса у беҳудадир ". Тилни сақлашда етти мингта яхшилик бор. Бу етти калимада жам бўлган. Ҳар калимада мингта яхшилик бор.
1. Жим туриш чарчоғи йўқ ибодатдир.
2. Безаксиз зийнатдир.
3. Давлатсиз ҳайбатдир.
4. Деворсиз қўрғондир.
5. Бировларга узр айтишдан беҳожатликдир.
6. Яхши ва ёмон амалларни ёзувчи фаришталарга роҳатдир.
7. Айбларни беркитувчи яъни жим туриш олим учун зийнат, жоҳил учун сатр - пардадир.
Инсон жасади уч бўлак.1 Қалби. 2 Тили. 3 Аъзолари. Аллоҳ Таоло қалбни Ўзини таниш ва тавҳид билан безади ва қалбга эга яъни вакил Аллоҳ Ўзи бўлди. Чунки қалбда нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
Тилни " Лаа илааҳа иллаллоҳ " калимаси ва китоб тиловат қилиш билан икром қилди. Ва тилга фаришталарни вакил қилди. Аллоҳ Таоло айтади : " У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар талаффуз қилса унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи фаришта у сўзни ёзиб олур". Қоф 18. " Ҳолбуки шак шубҳасиз сизларнинг устингизда қилган ҳар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб турувчи улуғ фаришталар бордир "
Инфитор 10 11.
Аъзоларни намоз, рўза ва бошқа тоатлар билан икром қилди.Аъзоларга амру маъруф наҳий мункар яъни буйруқ ва қайтаришни бошқарувчи қилиб қўйди. Ким қалбдан кетса мунофиқ, тилдан кетса кофир, аъзолардан кетса осий бўлади. Ҳар куни тонг отса одамнинг ҳамма аъзолари тилга айтишар экан : " Эй тил Аллоҳга қасам ичиб сендан ёлвориб сўраймиз тўғри бўл, чунки сен тўғри бўлсанг биз тўғри бўламиз. Агар сен қийшайсанг биз ҳам қийшаямиз. Дарҳақиқат бошга бало тилдан келар. Ҳар куни ҳаётимизда учрайдиган қайнона- келин, эр-хотин орасида бўладиган жанжал можароларда ҳам асосий айбдор тилдир. Агарда бир томон тилини тийиб сукут сақласа олам гулистон бўлиб, иккинчи томон ҳам уялганидан ўз айбини тушунишга ҳаракат қилармиди. Аксинча икки томон ҳам бир бирини айблаб кўплаб ажримларга сабаб бўлмоқда. Қудсий ҳадисда Аллоҳ айтади :" Эй Одам фарзанди! Тилингни тўғри қилмагунингча дининг тўғри бўлмайди. Роббингдан ҳаё қилмагунингча тилинг тўғри бўлмайди.
Эй Одам фарзанди ! Агар ўз айбингни унутиб одамларнинг айбига назар солсанг, унда сен шайтонни рози қилиб , Раҳмонни ғазабини келтирибсан.
Эй Одам фарзанди ! Тилинг шер кабидир .Агар уни қўйиб юборсанг, сени ўлдиради. Сенинг ҳалокатинг тилингни қўйиб юборишингдадир".
Аллоҳим барча бандаларингни тил офатларидан ўзинг асрагин.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Сувонова Ш. Ю.