Кичкина аъзонинг катта офатлари.

11-02-2021, 20:07 admin Мақолалар 585

Кичкина аъзонинг катта офатлари.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тил, нутқ Аллоҳ таолонинг инсониятга ато этган улуғ неъматларидан. У орқали инсонлар бир-бирлари билан муомала – муносабатга киришиб, фикрларини, мақсадларини ва ички кечинмаларини баён қилади. Энг асосийси у билан Қуръон ўқийди, зикр-дуолар қилади. Энг асосийси, у билан Раббисига ибодат қилади, яхшиликга чақириб, ёмонликдан қайтаради, яхши сўзлар айтиб, одамларга қувонч улашади.
Русулуллоҳ (с.а.в.) “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин”-деганлар. (Имом Бухорий). Тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга энг хатар аъзосидир. Агар уни яхшиликга ишлатса, катта ажр мукофотларга эга бўлади. Агар ёмонликга ишлатса, унинг ортидан кўп маломатга қолади.
Ҳақиқатдан ҳам тилнинг офатлари кўп: бемани, бефойда, одобсиз, фаҳш, ёлғон сўзларни сўзлаш, ўзгаларни масхаралаш, устиларидан кулиш, буларнинг ҳаммаси динимизда қораланган. Бундай сўзлар жамиятда низо-жанжал ва адоватни келтириб чиқаради. Бандага тил бунинг учун берилмаган. Балки у билан Раббисини улуғлаши ва ўзи учун фойдали бўлган нарсаларни сўзлаш учун берилгандир. Тилга эрк бериш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, ахлоқсизлик, фаҳш ва адоватга бошлайди. Бундай офату балолардан сақланиш учун беъмани суҳбатлар, зиёфатлар, мажлислардан, нодон ахлоқсиз кишилар билан ҳамсуҳбат бўлишдан сақланайлик. Қиёмат куни ғийбатчининг аҳволи оғир бўлади. Русулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Кишилар савоблари ёзилган китоби очиқ ҳолда берилади. У: “Эй Раббим, фалон-фалон савобли ишларим қани?, саҳифамда йўқ-ку” – дейилади. Шунда унга “Одамларни ғийбат қилганинг туфайли уларни ўчириб, ғийбат қилинганларнинг амал дафтарларига ёзиб қўйдим”-дейди. (Ибн Ҳаббон ривояти).
Аллоҳ таоло ёлғон гапни кимлар гапиришини баён қилиб шундай мархамат қилган: яъни “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир”. (Наҳл сураси 105-оят).
Аллоҳ таоло барчамизга тилимиз орқали кўплаб ҳайрли амалларни қилиш ва ўзи рози бўлмайдиган ишлардан тилимизни тийиш бахтини насиб этсин. Омин.

Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш