"Ўрганувчилардан бўлайлик".

28-12-2021, 12:13 admin Мақолалар 316

"Ўрганувчилардан бўлайлик".

Оила маърифат ўчоғидир
Оилада аёлнинг фикри илми албатта эътиборлидир.. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо этади. Ўша ерда фарзандини тарбия қилади. Ўша ерда фарзандларига қаноатни ўргатади. Она - ватандир, она- ҳаётдир. Болани мактабда ўқийдиган ҳолга келтирувчи ҳам онадир.Оилага алоқадор ҳар қандай тайёргарлик бўлсада, Она китоб ва суннатни ўрганмаса, ўз уйида муаллима бўлолмайди. Чунки зоҳида бўлмаган аёл зуҳдни, қаноаткор бўлмаган аёл эса қаноатни ўргатолмайди. Инсон ўзида йўқ нарсани иккинчи инсонга улашолмайди. Бир фарз бошқа нарса орқали адо қилинадиган бўлса, ўшани ўрганиш ҳам фарз бўлади. Шундан келиб чиқилса, асл вазифаси фарзанд тарбия қилиш бўлган, аёлнинг ўқитилиши ҳам фарздир. Она овқат едиришни билгани сингари, боласига имоний, ахлоқий, жисмоний, руҳий ва илмий жиҳатдан таълим беришда ҳам моҳир бўлиши керак. Сабаби, илми бўлмаган аёл бу фазилатлардан бебаҳра қолади.
Она болаларининг келажаги учун уларнинг ақлини илм, руҳини эса ирфон билан тўлдиради. Ана шундай аёлларгина она бўла оладилар. Имонсиз инсон ҳам ҳаётни тушунмайди. Яхшилик, Ҳақ томонга бурилмайди. Маърифатсиз она ҳам фарзанди олдидаги вазифаларни бажаролмайди, фарзандига қаерда шижоатли бўлишни, қаерда камтар, босиқ бўлишни ўргатолмайди.
Aхлоқ ўргатилмайди, ахлоқ онадан юқади.
Бола фасоҳатни тушунмайди. Меҳр-мурувватнинг нима эканлигини ҳам билмайди. Aммо онасининг сут эмизишида, сув ичиришида, уст-бошини алмаштиришида, касал бўлиб қолганида соатлаб бошида ўтириб парвона бўлишини кўрган бола онанинг бу меҳрини ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Жаҳл жаҳлни чақиради, ғазаб ғазабни. Aхлоқ ўргатилмайди, ахлоқ онадан юқади.Шафқат болани оилага, ғазаб эса кўчага тортади. Уйда бир марта “Яшавор, болажоним, баракалла!” каби сўзларни эшитмаган бола ёки қиз уйидан ташқарида эшитган илк илтифотидан ўзини йўқотиб қўяди, қаердан ва қандай қилиб келиб қолганини билмасдан, ўзига номаълум дунё томон қанот қоқиб кетади.
Уйда “қарор қабул қилиш” кимнинг ҳаққи ёки аёл билан эркакнинг тенгҳуқуқли эканлигини даъво қилиш ‒ олма билан нокнинг аслида бир нарса эканлигини даъво қилишга ўхшайди. Бундай баҳс-мунозара қанчалик бефойда бўлса, тенгҳуқуқлилик борасида гапириш ҳам шунчалик бефойдадир. Моҳияти бошқа-бошқа бўлган нарсалар асло тенг бўлмайди. Хадийжа онамизни ёки Оиша онамизни ҳурмат қилмайдиган мўмин борми? Бир эркак ибодатда ва риёзатда қанчалик юқори савияга кўтарилмасин, саҳобалар ичидаги Хадийжа онамизнинг савияларига етоладими? Аёлининг дуоси ва ғайрати билан ҳидоят топган эркаклар сони эрининг далолати билан ҳидоят топган аёллар сонидан анча кўп. Шундай экан, бугун Ислом билим юртларида тахсил олаётган қизларимиз келажагимиз, бўлғуси оила бекаларидир .
Хозирги кунда олаётган, ўранаётган илмларимиз хосили манфаати дунё ва охират сабоғидан сўйласа не ажаб.
Росулуллоҳ соллоллоху алайхи васаллам айтганларидай" Сизларнинг яхшиларингиз ўрганиб , ўргатганларингиздур".

Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш