“ Ханафий анъаналарига зид харакатлар”

22-04-2021, 18:06 admin Мақолалар 357

“ Ханафий анъаналарига зид харакатлар”
Республикамиз ҳуқуқий демократик давлат. Шу билан биргаликда диний таълимга кенг йўл очиб берилди. Ҳукуматимиз виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар туғрисида ҳамда таълим туғрисидаги қонунлар қабул қилди. Демак, диний таълим олиш ҳар бир кишининг шахсий иши. Бу хусусий эътикодни конунлаштришдан иборат.
Шу кунларда Республикамизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасаруфидаги 9 та ўрта махсус билим юртлари (мадраса) ва Тошкент Ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси шунингдек Прездентимиз таклифлари асосида ислом динига алоҳида йуналишлар бўйича илм олиш, мутахассис таёрлаш мақсадида Самаркандда Калом ва Хадис илми мактаблари, Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода Тасаввуф мактаби, Қашқадарёда Ақида илми мактаблари ташкил этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ана шундай маълум-машҳур мадрасаларимиз борлиги ва имкониятларимиз борлигига қарамасдан баъзи бир отахонлар, онахонлар оқ-қорани ажратмаган ёш болаларни чала савод муллаларга яъни хужраларга олиб бориб бераётганлар ҳам учраб турибти. Бу ерда таълим бераётганларни ниятлари ёш фарзандларимизни онгини заҳарлаш холос. Бу ерда таълим олаётган фарзандларимиз туғри йўлдан адашиб оқибатда ота-онасини ва Ватанини этироф қилади.
Шунинг учун ота-оналар фарзандларини аввало диний мактабларни тўлиқ битириб олишларига, ёки имкон бўлса касб-ҳунар эгаллаганларидан кейин мадрасаларда таълим олсалар айни муддаоларга етган бўлар эдилар.
Баъзи ёшларимиз тижорат-зиёрат ишлари билан чет элларга бориб, норасмий равишда ўша ерда қолиб, ўша давлат тизими назоратида бўлмаган баъзи бир оқимларга мансуб экистримистик руҳдаги илмгохларга бориб, жиҳот руҳида таълим олмокдалар ва оқибатда баъзи бир ихтилофларга сабаб бўлмокдалар.
Ўгил- қизларимиз юртимиз равнаки учун хизмат қиладиган шахслар бўлиб улғайишлари керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоху алайхи васалламнинг “Динни одамларга чиройли кўрсатинг” деган сўзларида ҳикмат нури ёғилиб турибди. Ҳар бир инсон диний ва дунёвий билимларни канча кўп билгани сайин эзгуликка яқинлашиб боради. Бундай одам дунёга борлиққа бир ёқлама жоҳилона назар солмайди, ҳар бир нарсага теран мушоҳада билан ёндашади. Чунки энди у турли оқимларнинг диний қарашларини тан олмайди. Аллохнинг муборак Каломи Куръони Карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоху алайху васалламнинг ҳаётий кўрсатмалари, Хадиси шариф илмларига таянадилар.
Нурота тумани бош отинойиси: Джуманазарова Мадина.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш