Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтинг-чи, мени қийнаётган бу ғам-ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди донишманд. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ.
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам-ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! – деди донишманд. – Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири : “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.
«Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар» (Оли Имрон сураси, 144-оят).
Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.
«Албатта сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур» (Зумар сураси, 10-оят).
Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.
Манба islom.uz