"Аллоҳ энг кучли суянчиқдир".

27-12-2021, 14:57 admin Мақолалар 519

"Аллоҳ энг кучли суянчиқдир".

Ҳозирги кунда кўплаб аёлларимиз ғийбат ва фитна деб аталмиш ёмон иллатлар сабаб озорланишаётгани ҳақида тўхталиб ўтишмоқда. Бу каби иллатларнинг уя қуриб, болалаб кетишига сабаб нима ? Балки қалбимиз ва юзимиз бошқа-бошқа бўлгани сабаблидир. Ёнимизда туриб сизни мақташади, орқа ўгирганда устиздан кулишади. Бир-биримизни ёмон кўришимизга арзирли сабабни ўзи йўқ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз" (Бақара, 216).
Дарҳақиқат, дунё матоҳлари деб, ғамга ботмайлик, биродаримизни камситмайлик буларнинг биронтаси хафа бўлишимизга арзимайди. Мени юришим, туришим ёки кийинишим сизга ёқмаётгандир. Бу сен мўмин биродарингни ёмон кўришинг учун сабаб бўла олмайди. Яқинда бир суҳбатдошим кўпчилик орасида изза қилинганлигини ва ноҳақ айбловлар билан камситилганини айтиб йиғлади. Наҳот камбағаллик айб бўлса. Бу уларга хохлаганча устимдан кулиш ҳуқуқини берадими? Энг ачинарлиси мени қўлимдан ҳеч нарса келмаслиги. Албатта, бу бир ёқлама қараш бўлсада, инсонни ўйлашга мажбур этади. Биз қачондан бери одамни ташқи кўринишига қараб баҳо берадиган бўлдик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: "Мўминга зарар берган кимса ёки унга ҳийла ишлатган кимса лаънатлангандир!" (Термизий ривояти).
Шундай экан қалбларимизни арзимас бўлган нарсалар билан банд қилиб, охиратимизни куйдирмайлик. Биз яқинларимизни, дўстларимизни алдашимиз мумкин, фақат Аллоҳни эмас. Буюк Зот қалбимиздаги яширин гаплардан ҳам хабардордир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир.(У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳимлидир.(Ҳашр, 22). Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди бизни бир-биримизга меҳрли ва қалбларимизни ошно қилиб қўяр эди. Аммо Ҳақ таоло шундай имтиҳонлари билан бизни синайди. Тўғри йўл танлаш ёки енгиллик истаб адашиш барчамизни ўз қўлимизда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бетоқат бўлмай барчасини Аллоҳга ҳавола қилайлик. Чунки Аллоҳ энг кучли суянчиқдир. Унинг паноҳида биз хотиржам ва хавсизмиз. Қалбан Аллоҳ билан боғланган бандаларини Унинг ўзи доим қўллашини унутмасак бас. Ёлғизман деб ўкинманг. Чунки Аллоҳ доим сиз билан!

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш