"Масъулият"

29-08-2021, 11:39 admin Мақолалар 463

"Масъулият"

Инсонлар орасида фитна оловини ёқишлик - ўтган замонлардаги турли жамоаларга ўзини аниқ таъсирларини кўрсатган.
Фитна олови жамиятлардаги ҳўлу - қуруқни бирдек ёндирган вақтлар бўлган.
Шу сабаб Ислом шариатида инсонларни орасида фитна тарқатиш харом. Умуман жоиз эмас.
Аллоҳ таола бу ишни қилувчиларни ваъийд ояти билан қўрқитди:
ان الذين يحبون ان تشيع الفاحشة في الذين امنوا لهم عذاب اليم في الدنيا والآخرة والله يعلم وانتم لا تعلمون
(النور 19 )

" Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида ёмон гаплар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам , охиратда ҳам аламли азоб бордир.( Ҳамма нарсани) Аллоҳ билур , сизлар эса билмассиз "
(Нур. 19 )

و هذا الوعيد لمن أحب فقط فكيف بمن سعى و نشر و دعا و زين هذه الفتن
Бу ваъийд - фақат ёмон гаплар ёйилишини яхши кўрадиганлар ҳақида.Агар фитналик ёмон гапларни тарқатишга саъй - ҳаракат қилса, уни тарқатса , ва унга чақирса , ва бу фитналарни бошқаларга чиройли қилиб безаб кўрсатса - бу ҳаракатлар учун нақадар оғир жазолар борлиги аниқ.

"Руҳул- баён" тафсирида фитнани тарқатса аламли азобга дучор бўлиши баён қилинди.
Оятни зоҳиридан фитнани муҳаббатига аламли азоб борлиги билинмоқда, лекин бунга сўз билан феъли қўшилса қандай оғир бўлади.
Шунинг учун Инсон Аллоҳ таоло ёмон кўрган ишни ёмон кўриши лозим.

Ва кимики бир қавмни қилаётган ишини яхши деб рози бўлса , уларни бири бўлади.Лут алайҳиссаломни аёлига ўхшашки, у аёлдан ўша гуноҳ содир бўлмасада уларни феълига рози бўлгани сабаб бало умумий бўлди.

Телефонда кечаю - кундуз ёлғон фитналарни безаб тарқатаётган бетавфиқларни феълига рози бўлмаслигимиз лозим.
Улуғ Имомларимизни инкор қилишни, беадабликни , бемазҳабликни, итоатсизликни,беҳаёликни тарғиби учун ёлғон хабар ва маълумотларни етказаётганларга қарши ҳақиқий , соф эътиқодимиз билан жавоб беришимиз керак.
Ёшларимизни фикрини, эътиқодини, маънавиятини бузишга ҳисса қўшаётганларни аламли азоблар кутаётганини билсинлар.
Халқимиз масъулиятли бўлиб фитналардан сақланишлари кўп яхшиликларни жалб қилади.
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш