ЯХШИ ТОМОНИНИ ЎЙЛАНГ

20-02-2019, 09:29 admin Мақолалар 827

Улуғларнинг кўпи оғир, машаққатли иш қаршисида қолишса ҳам яхши гумонда бўлишарди ва Ҳақ кўрсатган йўдга бу ишнинг оқибатида ҳам яхшиликни кўришарди.
“Балким сизлар ёқтирмааган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар”(Юақара сураси 216-оят).
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) айтади: “Инсонлар ёқтирмайдиган учта нарсани мен яхшик кўраман.
1. Фақирлик, Чунки унда сакинат ва хотиржамлик бор.
2. Касаллик.Чунки унда гуноҳларга каффоратдир.
3. Ўлим.Чунки ўлим Аллоҳ таолога етишишдир”.
4. Аммо кўплар фақирликни ёмон кўради. Қилоб фақирликни ёмон кўрадиганларнинг хабарини бериб бундай деган:
Шеър: Фақир кўриб қолса, қочар йўқсилдан,
Тишни ғичирлатиб ўртанар ундан.

Шеър: Йўқсиллик-гуноҳга бўлар каффорат,
Барбод қилмасайди у мени фақат.

Шеър:
Боримни унинг-чун айладим фидо,
Шоят, кечирар у, тарк этмас асло.
Юсуф алайҳиссалом зиндонда ўтирган чоқларида айтдилар: “Эй Раббим!Менга таклиф этишаётган нарсадан кўра зиндон маъқулроқдир”(Юсуф сураси 33-оят).
Ўлим кўпчилик ҳакимлар севган ҳодисадир. Ҳатто уни олқишлайдилар.Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) айтади: ”Ўлимга хуш келибсиз.Сиз севган хот устингизда турибди. Бу дунёнинг надоматларидан халос бўлдингиз”.
Мўминларнинг бошига ўлим соя солса, уни очиқ юз билан, оғринмай кутиб олишади. Аммо баъзилар ўзимдан норози бўлиб, ҳасрат чекади, уни ёмон кўриб, ундан қочади. Шарафли ва яхши кишиларнинг наздида яхши ишлар устида ўлиш омонлик ва ширинликдир.
“Бас улардан ўз назрига вафо қилгани ва улардан кутаётгани бордир.” (Аҳзоб сураси 23-оят)


Шайх Оиз Қарний "Ўкинма" китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш