"Миллатлараро дўстлик ва хамжиҳатликни мустаҳкамлаш"

24-12-2021, 11:05 admin Мақолалар 847

"Миллатлараро дўстлик ва хамжиҳатликни мустаҳкамлаш"


Қаерда тотувлик бўлса ўша ерда тинчлик ва осойишталик бўлади. Қайси жойда тинчлик ва осойишталик бўлса, ўша ерда тараққиёт, халқ фаровон авлодлар баркамол бўлади.
Инсоният тарихига назар ташласак бу кўҳна дунёда жуда кўп уруш мажоралар бўлиб ўтганига гувоҳ бўламиз. Бу ҳаммаси инсонлар ўртасидаги аҳиллик, муросасизлик , бир-бирини тушиниш ва хақ ҳуқуқларини ҳурмат қилиш каби инсоний фазилатларни тобора унитилиб бораётгани сабабли содир бўлмоқда. Аллоҳ таоло бандаларини тинч-тотув яшашликда, меҳр-мурувват кўрсатиб ҳаёт кечиришга буюрган ва буни ҳидоятга эргашишининг асосий йўлидан бири, деб зикр этилган.
Аллоҳ шундай деб марҳамат қилади.
"Бас ( эй Муҳаммад) гапни тинглаб, сўнг унинг гўзаллигига фойдалисига эргашадиган Менинг бандаларимга хушхабар беринг : айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир" ( Зумар сураси -17-18- оятлар).
Маълумки, Ислом ўзидан олдинги самовий динларни ( яҳудийлик,
насронийлик) шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлига чексиз мурувват кўрсатилган.
Уларнинг ҳақ- ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган.Юртимизда азал- азалдан турли эътиқотга мансуб миллат ва элатлар яшаб келмоқда 130дан зиёт миллат фарзандларининг ҳур ва озод диёрда туғилиб тинчлик ва осойишталик кайфиятда яшашлари Ватанимизнинг миллатлараро дўстлик ўлкаси эканлигининг ёрқин намунаси. Уларнинг баҳамжиҳат, аҳил- иноқликда бир-бирларининг эътиборларини ҳурмат ва эҳтиром руҳида яшаб келишларининг ўзи яратганнинг халқимизга берган неъматидир.Шунинг учун ҳам доимо-тинчлик, ўзаро меҳр - оқибат,инсонларга ғамхўрликни бош шиор қилиб олган.Ислом динини пок сақлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Қайси даврада бўлмайлик у хох марака бўлсин, хох туйда бўлсин, кексаларимиз дуога қўл очиб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги,
рисқимизнинг кенг бўлиши ва фарзандларимизни камолини сўрайдилар.Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзаро ва миллатлараро дўстлик,тинчлик,
тотувликда, динлараро дўстлик бағрикенглик ва олийжанобликда хаёт кечиришимизга,
бундай улуғ неъматларни қадрига етишимизга,
тинчлигимизни барқарор бўлишини тилаб хамжихатлик эзгулик йўлида хамкорлик қилишимизни насиб айласин. Омин.
"Боғишамол" МФЙ.отинойиси Ибрагимова Гулнора.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш