Яхшиликлар калити – тинчлик – хотиржамликда

13-10-2021, 14:27 admin Мақолалар 421

” Яхшиликлар калити – тинчлик – хотиржамликда”.
Тинчлик ва осойишталик дунёда инсон учун бериладиган Аллоҳнинг энг улкан неъматларидан биридир. Қайси юртда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, ўша ерда тараққиёт бўлади. Мана шу эришаётган ютуқлар замирида ҳам тинчлик – осойишталик ётади.
Истиқлолимизнинг ўтган йиларига назар солсак пойтахтимиз, вилоят марказлари, шаҳар ва қишлоқларимизда жуда катта ўзгаришларга гувоҳ бўламиз. Юртимизни хотиржамлиги, барқарорлиги туфайли хонадонларда тўю томошалар, байраму шодиёналар бўлмоқда. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш уларни қадрига етиш керак. Бугунги кунда айрим юртлардаги нотинчлик оқибатида миллионлаб бегуноҳ одамлар азият чекмоқда. Бунга сабаб юртларда тинчлик йўқолиб, уруш , жанжал, фитна – фасод, террорчилик авж олиб кетганлигидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради ”. (Наҳл 90)
Хасан Басрий айтади: “Одам боласининг бир куни ўтса, бу ҳақда фикр қилсин: агар яхшилик келтирган бўлса, бунга етказгани учун Аллоҳга шукр қилсин.” Шундай экан азизлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни тинчлик – хотиржамликни асраб, қадрига етадиган ўзининг шукронали бандалари қаторида бўлиш бахтини насиб айласин. Иншааллоҳ.

“Сардоба “МФЙ отинойиси Хусенова.Н.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш