"КИБР"
Аллоҳ таоло гўзалдир. Ўзи яратган бандаларини , берган неъматларига шукрона айтувчи ва чиройли кийиниб, чиройли амаллар қилувчиларни яхши кўради. Аллоҳ бой-бадавлат қилиб қўйса ҳам, бировга ёрдам бермайдиган баҳилларни, камбағал, фақир бўлса ҳам атрофидагиларни менсимайдиган, кибрли, димоғдор инсонларни севмайди. Кибр иблисдан содир бўлган биринчи гуноҳдир. Кибр кофирларни , Фиръавнларнинг аҳлоқидандир. Тавозуъ ва бағри кенглик , мулойимлик Пайғамбарлар ҳамда солиҳларнинг аҳлоқидандир. Аллоҳ (Вас-саффот сураси 35- оятда) кофирларни кибр билан сифатлаган .” Ҳеч қандай Илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир” –дейилган вақтда кибр ҳаво қилган эдилар ва (Ғофил сураси 60 оятда). “ Албатта менга ибодат этишдан кибр- ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эккан ҳолларида жаҳаннамга кирурлар “ ва яна (Зумар сураси 72- оятда) : “ Жаҳаннам дарвозаларидан киринглар! Сизлар ўша жойда мангу қолурсизлар : Бас кибр- ҳаво қилгувчи кимсаларнинг жойлари нақадар ёмондир” –деб айтган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳамда ул Зотнинг саҳобалари ниҳоятда камтарин, одамларга яхшиликларни пинҳона қилувчи бўлганлар. Улар бандалар олдида ҳам, малоикалар олдида ҳам, Аллоҳнинг наздида ҳам азиз зотлар эдилар. Ибн Маъсуддан ривоят қилинади: "Кимки камтарин бўлса Аллоҳ таоло уни қиёмат кунида даражасини баланд қилиб қўяди, кимки кибр қилса уни қиёматда даражасини паст қилиб қўяди. Расулуллоҳ алайҳиссаллам марҳамат қилганлар: “ Кимки дунёдан уч нарсадан пок кетса, у жаннатга киради: кибрдан, тақсим қилишда кўп олишдан ва қарздан”. Ҳашр сураси 23-оятда айтилганидек: “У қудрат соҳибидир , бўйсундиргувчидир, танҳо кибр эгасидир” . Катталик , кибр, ҳар нарсага қодирлик буюк қудрат соҳиби Аллоҳга ҳос сифатлардандир. Заиф бандалармиз кибр қилиш бизга мутлоқо ярашмайди. Яратган Парвардигоримиз ҳаммамизни ҳам кибрли бўлишдан Ўзи асрасин.
Навоий шаҳар "Дўстлик" ва "Олтин водий" маҳалласи отинойиси Сувонова Ш.