"Кибр ва фахрланиш бизни йўлдан адаштиради".

25-11-2021, 11:56 admin Мақолалар 614

"Кибр ва фахрланиш бизни йўлдан адаштиради".

Келин бўлиб тушган жойим жуда ночор эди. Уни бошидан билсамда турмуш ўртоғимга бўлган муҳаббатим сабаб барчасига кўникиб кетарман дея ўйлагандим. Ўзимга тўқ ва эрка қиз бўлганим сабаб у оилага кўникишим қийин бўлди. Турмуш ўртоғим ва уйдагилар кўникишим учун кўп ёрдам беришди. Кўнглимга қарашди. Қўлларидан келганча турмуш шароитимизни яхшилашга ҳаракат қилишарди. Аммо кунлар ўтган сайин илгариги тўкис ҳаётимни соғиниб турмуш ўртоғим билан тез- тез жанжаллашадиган бўлдим. Ҳар бир сўзимда ўзимдан фахрланишимни таъкидлаб, уларни камсита бошладим. Тобора ҳаётимдан нафратланиб, осмонларда учиб юрардим. Орадан йиллар ўтди. Уч нафар фарзандни дунёга келтирдим. Шунда ҳам ақлим жойига келмади. Мен эримни ва фарзанларимни ташлаб ота уйимга қайтдим. Аммо ота уйига мени гўзал ҳаёт кутмаётганини мен англамасдим. Англаганимда эса кеч бўлган эди. Афсус-надоматдан эса фойда йўқ. Кибр- манманлик, ўтган ҳаётим билан фахрланиш мени кўзимни кўр қилиб, йўлдан адаштирди. Мени бу ҳаётим қолганларга ибрат бўлиши учун уни бошқаларга етказингки, улар мен каби шундай гўзал қалбли турмуш ўртоғи ва шириндан шакар фарзандларнинг уволига қолишмасин. Чунки кейинги ҳаётим ҳавас қилса арзийдиган ҳаёт эмас.
Дарҳақиқат, инсон борки, адашади. Аммо бу хато такрорланмаслиги учун барчамиз ҳушёр тортишимиз лозим.
Пайғамбаримиз (с. а. в) марҳамат қилганларидек: "Аллоҳ таоло менга камтарлик қилишни, бирор кимса бошқа бир кимсадан фахрланмасликни ва бирор киши бошқа бировга зулм қилмасликни ваҳий қилди" дедилар "(Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:" Аллоҳ барча кибру ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас "(Луқмон, 18).

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш