Дуо ҳам ибодат.
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонга қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам Аллоҳга илтижо қилиб келаверади.Инсон ҳаётидаги ходисалар олдида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таола мусулмонларни дуо қилишга буюрган."Роббингиз:"Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман, албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаннатга хору зор холларида кирурлар "деди"(Ғофур сураси 60-оят)Мана шу оятда Аллоҳ дуони ибодат деб атаган . Кимки ундан кибр билан юз ўгирса, Аллоҳни ғазабига дучор бўлиши эслатиб ўтилган. Инсон ўзини дарду хасратини энг яқин дўстига тўкиб солиб, ўзининг қайғу аламини енгиллатгиси келади. Агар инсон дардини бировга айтмай ичига ютиб, яшириб юрса инсон бирор дардга чалиниб, асабий бўлиб қолиши мумкин. Агар инсон ўз дардини парвардигорига айтса ундан ёрдам сўраса, албатта унинг қалби осойишта бўлади ,қайғу аламлари кўтарилади.
Қуръони каримнинг "Бақара" сурасининг 186-чи оятида шундай дейилган "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам дуо қилсинлар ва иймон келтирсинлар.Шояд тўғри йўлни топарлар." Инсон доим ўз парвардигорини эслаб ибодатини қилиб бориш керак. Инсон ўз ўзидан қийналган вақтларида Аллоҳга илтижо қилади , лекин Аллоҳ унинг мушкулуни осонлаштириши билан Аллоҳни эсдан чиқариб, ўз кучи билан ғурурланади. Бу ҳақда Куръон Каримда шундай дейилган "Качонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қилади.Ундан зарарини кетказсак худди ўзига етган зарар хақида Бизга дуо қилмагандек кетайверади" (Юнус сураси 12 оят) Шунинг учун ҳам инсон Аллоҳ уни халокатдан қутқариб қолгандан сўнг, унга осий бўлмасдан , балки ўша нарсани Аллоҳнинг тоат ибодати учун доимо эслатма бўлиб турадиган қилиб олиши керак. Инсоннинг яшаши даврида гоҳ ундоқ гоҳ бундоқ ,турли хил қийинчиликларга дуч келиши хаммамизга маълум. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни тақдирини ўзига ҳос қилиб яратган.Шунинг учун ҳар бир инсонни Аллоҳ турмуш хаётида турли синовлар билан имтихон қилади. Аллоҳнинг йўлида юрган тақводаги ибодатли киши бирор мушкулга дуч келса, биринчи ўринда ўзининг қилаётган кундалик амалини сарҳисоб қиладида. Камчилик хатолари бўлса уни тўғирилаш учун товбаю тазарруъ ила Аллоҳдан нажот, Қуръондан ва Суннатдан ўзига имкон излайди.
Аллоҳ таоло бандаларига нажот келтирувчи оятларни нозир қилган бўлиб , Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам га таълим бериш билан бизларга марҳамат қилган.Расулуллоҳ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) доим ўқиб юрган дуолари (Парвардигоро , бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил , охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўззах азобидан асра)
Аллох барчаларимизни мушкулларимизга ўзи мадаткор бўлсин.
"Навбахор" МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.