"Қизингизни асранг".

1-10-2021, 16:55 admin Мақолалар 559

"Қизингизни асранг".

Аллоҳ каломи таълимини бизга етказган Муҳаммад алайҳиссаломга давомли дурудлар ва саловатлар бўлсин.
Аллоҳнинг берган неъматларига шукроналик билан яшаш ҳар бир мусулмоннинг қалб буйруғидир. Ҳаёт гўзаллашган сари баъзи ёшлар енгил ҳаётни истаб қолишаётгани ҳақиқат. Жорий йилнинг январ ойидан то август ойигача 1270 нафардан ортиқ ўзбек қизлари хорижий давлат фуқаролари бўлган ўзга дин йигитларига турмушга чиқибди. Куёвларнинг аксарияти Туркия, Россия, Кореялик йигитлар экан. 1270 та гўзал қизимиз Ватандан чиқиб кетибди. Яқинда корейс йигитга турмушга чиққан ўзбек қизи билан бўлган суҳбатни ўқиб қолдим. Қизни корейс йигитларининг мустақиллиги, оилапарварлиги, аёлини ҳурмат қилиши мафтун қилганлигини айтди. Кореяда катталар ёшларнинг ҳаётига аралашмас экан. Қайнона, қайнотасини кўришга бир ойда бир марта боришар экан. Ёшларга оғирлиги тушмас экан. Ўйлаб қолдим: бу қиз корейс йигитни севиб қолдими ёки шунақа ҳаёт тарзиними? Яна бир туркиялик йигитга турмушга чиққан ўзбек қизининг гапига нима дейсиз? Ўзбек қизини келин қилармишда, қизини турк йигитга узатармиш. Тўғриси хафа бўлдим, ўзбек йигитига она, буви бўлганим учун. Ахир, ўзбек ўғлонларидек фарзандга, ота-онага меҳрли йигитлар борми дунёда? Оиласи учун оғир меҳнатдан ор қилишмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар банда оила қурса, бас динининг ярмини тўлдирибди. Қолган ярмини тўлдириш учун Аллоҳга тақво қилсин.(Байҳақий ривояти.) Кореяликнинг дини будда, конфуцийлик, христиан. Муслима аёл мусулмонга турмушга чиқади, ғайридин билан оила қуриши жоиз эмас. Нега дейилса, мусулмон эркак аҳли китоб турмуш ўртоғи ҳақини адо этади, аммо ғайридин эркак муслима ҳақ-ҳуқуқларига эътибор бермаслиги, унга зулм қилиши, имон-эътиқодига зиён етиши мумкин. Қолаверса, фарзанди миллий руҳда тарбия топишига ўзга динда бўлган отаси тўсиқлик қилиши мумкин.
Азиз ота-оналар, фарзандингиз истакларига бефарқ бўлманг!
Улар юрт бойлиги, келажагидир. Хато қилиб пушаймон бўлишини олдини олинг!
Хатирчи тумани
" Гулистон "мфй отинойиси
Самадова Хадича.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш