Турмушга чиқиш

8-10-2021, 22:13 admin Ислом олами 636

​​Турмушга чиқиш

Ассалому алайкум! Турмушимдан ажраганимга 13 йил бўлди. Жанжал билан ажрашганимиз учун эрим «талоқ қилдим» деб айтмаган ва бу маънода гап ҳам бўлмаган. Ҳозир у оилали. Мен эса ҳали ҳам ёлғизман. Алҳамдулиллаҳ намоз, рўза, истиғфору салавотни, Қуръон ўқишни, Аллоҳдан сўрашни канда қилмайман. Саволим шуки, эшитишимча, агар эри талоқ қилмаса орадан йиллар ўтса ҳам унинг никоҳида бўлар экан ва бахти ҳам очилмас экан.
1. Ростдан ҳам шундайми ёки бу тақдирми?
2. Агар тақдир бўлса бахтни очиш, турмушга чиқиш учун ўкиладиган дуолар борми? Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин. Олдиндан раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Тушунчангизда бироз чалкашлик бор. Агар эри уни талоқ қилмаса, ўртада никоҳ бузилмайди. Бу шаръий ҳукм. Бахти очилмайди, деган гап йўқ. Тақдир масаласи бошқа масала, никоҳ масаласи бошқа. Сиз бошқа турмуш қуришингиз учун ўша одамдан талоқ олишингиз керак. Кейинги турмушингиз тўғри бўлиши учун ва гуноҳ қилмаслик учун. Бахтим очилмаяпти, қандай дуо ўқишим керак, демасдан, ўша кишидан жавобингизни олиб бошингизни очинг, иддангизни тугатиб, бошқа кишига турмушга чиқинг. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Юсуф

#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш