ШАРИАТ НИМА?
“Шариат” Ислом дини ҳукмлари тўплами, Аллоҳ таолонинг буйруқлари, қайтариқлари мажмуидир.
Аввал ўтган пайғамбарлар даъват қилган дин – Исломнинг асоси бир хил бўлса-да, уларнинг шариати, етказган ҳукмлари турлича эди. Шунинг учун бир пайғамбар олиб келган шариат ҳукмларига кейин келган пайғамбаргача амал қилинган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар бўлганлари учун ўзларидан олдинги барча шариат ҳукмлари бекор қилинган, бутун инсоният фақат шариати муҳаммадияга амал қилишга буюрилган.
Ислом шариати қиёматгача давом этади. Бу шариат инсонларнинг бахтли бўлишларини таъминлайди. Унда инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида, ҳар бир босқичида учрайдиган каттаю кичик масалалар батафсил баён этилган. Ислом шариати жуда кенг қамровлидир. Унда ечими топилмайдиган масаланинг ўзи йўқ. Замонлар ўтиб, илм-фан ривожланиб, ҳаёт тарзи тубдан ўзгариши билан янги масалалар пайдо бўлса-да, Ислом уламолари маълум қонун-қоидаларни ишга солиб, барча саволларга қониқарли жавоб қайтаришади.
Инсонлар манфаатини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш шариатнинг асосий мақсадидир. Лекин бу ердаги манфаатдан инсон хоҳиш-истагига мос манфаат эмас, шариат қонунларига тўғри келадиган ҳақиқий манфаати тушунилади.
Демак, шариат, шаръий ҳукмлар деганда, бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло буюрган, қайтарган ёки бандалар қилишларига рози бўлган кўрсатмалар назарда тутилади.
Кармана тумани бош отинойиси
Мирзаева Фазила.