Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.

25-06-2021, 19:22 admin Ислом олами 585

Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.

Зотан, мусулмон инсоннинг ҳамма ерда, барча замонларда ва барча вазиятларда қиладиган гап-сўзларию, иш ва фаолияти шариатга мувофиқ бўлиши талаб этилади.
Аммо, минг афсуслар бўлсинки, сайтга кирадиган баъзи одамлар ҳаётда ўзларига раво кўрмайдиган нарсаларни сайтда бемалол эп кўришади. Улар ўзларича, «бу иш ҳаётдаги савияда эмас-ку», деган хаёлга боришлари мумкин. Аслида эса бу ношаръий ишларни сайтда ўзига раво кўрганларнинг ахлоқий савиясида нуқсон бор. Ҳаётда одамлар уни кўриб-билиб тургани учун, ўзгалар гапирмасин дея ўзини ёмонликдан тийган бўлади. Сайтда эса одамлар кўрмайди ҳам, билмайди ҳам. Бунинг устига, сайтда исмини ҳам ўзгартириб, тамоман бирор киши танимайдиган бўлиб олади. Демак, унинг шариат талабларига амал қилиши хўжакўрсинга, тўғрироқ айтганда, мунофиқликка асосланган бўлади.
Шунинг учун ҳам сайтга кирган ҳар бир инсон ўзининг мусулмонлик бурчини унутмаслиги керак. Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло кўриб турганини эсдан чиқармаслик лозим.

"Ижтимоий одоблар" китобидан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.
​Ғамлар ариб, гуноҳлар кечирилишини истасангиз...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Кечанинг учдан икки қисми ўтганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, «Эй одамлар, Аллоҳни зикр қилинглар! Аллоҳни зикр қилинглар! Рожифа (барча халойиқ ўладиган биринчи сур чалиниши) келди, кетидан эса Родифа (қиёмат кунида тирилиш учун чалинадиган сур) келди. Ўлим ўз ичидагилари билан келди! Ўлим ўз ичидагилари билан келди!» дедилар. Убай: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизга кўп салавот айтаман, дуоимни қанчасини сизга ажратай?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳлаганингча», дедилар. Мен: «Тўртдан бириними?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши», дедилар. Мен: «Ярминими?» дедим. У зот: «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзинга яхши», дедилар. Мен: «Учдан иккисиними?» дедим. У зот «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши», дедилар. Мен: «Барча дуоимни сизга ажратаман», дедим. У зот: «Унда ғаминг аритилиб, гуноҳинг кечирилади», дедилар».

Бу ҳадис ҳасан, саҳиҳдир. (Термизий ривояти).

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш