Динимизни асрайлик.

15-09-2021, 15:42 admin Мақолалар 727

Динимизни асрайлик.
Борлиқни яратган Қодиру Зулжалол шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни яратди. Инсонларни яратган Холиқи Аллоҳ уни аста-секин тарбия ҳам қилиб борди. Барча авлодларга исломни дин қилиб берган бўлса ҳам, ҳар замон ва маконга хос шариат берди.Илк пайғамбар Одам Атога берилган шариат ўша содда ҳаётга мос содда шариат эди.Кейинги даврларда ҳам Аллоҳ Таоло ҳар даврнинг ўзига хос, макон ва жамиятнинг ўзига мос шариат юбориб турди.
Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар.Шу тариқа кўп пайғамбарлар юборилди.Ниҳоят инсон айни камолга етган пайтда Аллоҳ Таоло пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаммад (сав) га самовий китобларнинг энг охиргиси Қуръони Каримни нозил қилди ва у орқали жамики инсоният учун ҳамма замон ва маконга хос салоҳиятли Ислом шариатини жорий қилди.
Аллоҳ Таоло амрига итоат этиб, мазкур шариат ҳукмига амал қилганларнинг ақидаси комил , маънавий ҳаёти баркамол бўлади.Икки дунёдаги бахт-саодати тўкис бўлади.
Аммо, бир динга эътиқод қилувчилар ўртасида бошқа бир динни тарғиб этувчи ҳаракат борки, у “ миссионерлик” деб аталади. Миссионерлик асосан насронийларга хос бўлиб, 4-асрда пайдо бўлган.13-14 асрларда насроний миссионерлиги Ҳиндистон, Хитой ва Японияга кириб борди.Католик черковидаги миссионерлик , Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (15-16 асрлар) айниқса кучайди.
Миссионерлик Рим империясига янги ерларни ўз таъсирига олишда катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда Диний тарғибот конгрегациясини таъсис этди. Миссионерлик 19- асрда фаоллашди, айниқса, насроний миссионерлари Африкада фаолиятини кучайтирди.Бу билан улар ўз мамлакатининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.
Ҳозирги кунда ҳам миссионерлик фаолияти давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра,Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти ман этилган,аммо ҳозиргача ҳам ҳаракат таъсирига тушиб, ўз динидан воз кечиб, “ муртад” бўлганлар аҳён-аҳёнда учраб туради.Ўзбек миллий фильмларидан “ Аросат” бадиий фильмини кўрганимда, кўрганларимдан даҳшатга тушганман. Миссионерлик билан шуғулланган эр ўз хотинини ҳам мажбур қилиб, ўз таъсирига олади ва аросатда қолиб вафот этган хотинини кўмишга қабристон тополмай, жанозаси ҳам ўқилмаган аёлини қаттиқ совуқда йўл устига кўмганида , бўрилар келиб қабрни очиб, ўликни еб кетишади. Даҳшат.... даҳшат... Исломдан қайтиб бошқа динни қабул қилганни тушуниш ҳам, тасаввур этиш ҳам жуда қийин, Аллоҳим ўзи асрасин бундан. Аммо, ўзбек қизлари орасида ғайридин йигитлар билан турмуш қуриш ҳоллари ҳам учраб турибди. Бу эса ота-оналарнинг динимизни билмасликлари ва эътиборсизликларидан далолатдир. Мусулмон қизлари ғайридинга турмушга чиқишлари мумкин эмас . Динимизни асраш биз учун фарзку ахир! Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз,мусулмон ҳолимизда Аллоҳ Таоло даргоҳига қайтиш насиб этсин! Аллоҳим барчамизни ислом динида собит этсин!

Навоий вилояти , Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш