Рибонинг ҳаромлигида ислом назарияси мантиқий, ақлий ва шаръийасосланган. У адолат, ҳақиқат ва инсоф устига қурилган.
Исломда мол ўз туришича кўпаймайди, балки ҳаракат ва машаққат билан ўсади дейди. Бир киши юз минг сўмни бирор жойга қўйиб қўйса бир неча йил турсада бир сўм ҳам кўпаймайди. Молни қийинчилик ва уни кўпайтириш йўлидаги машаққат кўпайтиради. Масалан бир кишига эллик минг сўм берсак ва бир неча йилдан сўнг юз минг қилиб олсак бу зиёдаликни унинг машаққатидан қирқиб олган бўламиз.
Рибо инсонларнинг молини эвазсиз – ўрнига ҳеч нарса бермасдан олишга сабаб бўлади. Ҳолбуки, мусулмон киши молини ҳожати тушганда ишлатади ва унга тажоввуз қилишга бирор кимсанинг ҳаққи йўқ. Расулуллоҳ соллоаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кимса молининг ҳаромлиги қонининг ҳаромлиги кабидир”, дедилар.
Судхўрликка пул берганда қарздорнинг қўлида узоқ муддат мол қолиши ва тижорат қилиб фойда олиши номаълум иш. Бор нарсани йўқ нарса учун ҳалок қилиш зарардан холи эмас. Баъзида фойда олса, баъзида фойда йўқ. Рибо йўли билан бир дирҳамни икки дирҳам қилиб олиш эса аниқ. Рибо инсонларни касб билан шуғулланишдан тўсади. Чунки бир дирҳами бор одам нақд ёки насияга рибо воситасида икки дирҳам қилиш имконини топса касб қилмай қўяди. Осонгина пул топиш йўлига ўтган одам жамиятга фойдали тижорат, саноъат, бунёдкорлик каби ҳар хил касблар билан шуғулланмайди. Рибо инсонларни бир-бирига қарз бериб яхшилик қилишдан тўсади. Рибо ҳаром бўлгани учун ҳам инсонлар берган 100 минг сўмини зиёда қилмасдан қайтариб олишда қалбларида ҳеч қандай таъма бўлмайди. Агар рибо ҳалол бўлганида эди муҳтож киши олган 100 минг сўмини икки баробар қилиб қайтариб беришдан бошқа чора топа олмас, бу эса инсонлар ўзаро яхшилик қилишларига тўсиқ бўлар эди.
Рибо ҳақида олимлар фикри: “Уни жоҳилиятда қилишар эди. Масалан, қарз муҳлатини кечиктириб пулни кўпайтириб беришга ўзаро келишар эдилар. Муҳлатни чўзган сайин пул ҳам қўшилиб борар эди. Ҳатто юз дирҳам минг дирҳамга айланиб кетар эди. Бу аҳволга кўп ҳолларда ҳеч нарсаси йўқ муҳтожлар тушар эди. Қарз бергувчи муҳлатни чўзиб зиёда беришга рози бўлганини кўрса ундан қутулиш учун тоқатдан ортиқ меҳнат қилар, топганини олиб борар, кундан-кун зарар кўпаяр, мусибат ортар ва бор-будини сотганда ҳам қарздан қутила олмайдиган вазиятга тушар эди. Муҳтож киши ҳеч қандай фойда кўрмай қарзи ортиб борар, рибохўрнинг эса пули кўпайиб борар, биродарининг молини ботил йўл билан еб кетар, биродарини зарарга кўмиб юборар эди. Рибонинг ҳаром бўлиши раҳимли зот Аллоҳ таолонинг махлуқотларига раҳмати, ҳикмати ва эҳсонидир”, дейишган.
Рибонинг ози мубоҳми? Ҳозирги асрдаги баъзи имони заиф мусулмонлар: "Ҳаром қилинган рибо фоизи кўп миқдордаги ва инсонларнинг ҳожатини тўсиб қўядиган даражада бўлганидир, икки ёки уч фоиздагиси ҳаром эмас", дейишади. Ўзларининг ботил даъволарига Аллоҳ таолонинг: لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً “(Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз!”, оятини келтириб: “Кўп фоизли рибодан қайтарилаяпти, ҳаром бўлиши учун кўп бўлиши шарт ва шунга қайдланган. Агар кам фоизли бўлса ҳаром бўлмайди”, дейдилар.
Маҳаммад Али ас-Собуний бунга қуйидагича жавоб берганлар:
"Аллоҳ таолонинг أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً сўзи қайд ҳам, шарт ҳам эмас. Балки у жоҳилиятдаги муомалаларни баён қилиш ва инсонлар молларини рибо йўли билан жуда ҳам кўп миқдорда зиёдасини олиб, очиқдан очиқ зулм қилаётганларига огоҳлантириш учун келган.
Мусулмонлар рибонинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромлигига ижмоъ қилганлар. Озини ҳалол дейиш ижмоъга қарши чиқиш ва шариъат усулларини билмасликдир. Чунки ози кўпига йўл очади. Ислом бирор нарсани ҳаром қилганда зарарни олдини олиш қоидасига амал қилиб бутунлай ҳаром қилади. Рибо ҳаромликда маст қилувчи ичимликка ўхшайди. Ақли бор мусулмон озроқ ароқ ҳалол дейдими?
Ана ўша жоҳилларга айтамиз: “Китобнинг баъзисига имон келтириб баъзисини инкор қиласизларми? Ботил даъволарингга мазкур оятни ҳужжат қиласизлар, лекин Аллоҳ таоло: "Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган", "Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз!", "Аллоҳ судхўрлиени (фойдасини) йўқ қилади ва садақа(берувчиларга бойлик)ларни зиёда этади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билувчи) кофирни ва (уни давом эттирувчи)гуноҳкорни ёқтирмайди", деб айтмоқда. Бу оятларда оз ёки кўпи дейилмоқдами? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардирлар, дедилар.
Рибонинг барча тури қатъий насслар билан ҳаром ва ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромликда бир хил даражададир”.
Демак, рибонинг ҳаромлиги Қуръон карим, ҳадис ва ижмоъ билан равшан бўлди. Қиёсий таҳлил қилганда ҳам рибо жамиятга катта зарар етказгани учун ҳам ақилли инсон табиати ундан ўзини олиб қочади. Унинг кўпи зарар етказдими, ози ҳам зарардан ҳоли эмас. Чунки кам фоизли рибо билан шуғулланган киши ўзи билмаган ҳолда кўпига қадам қўяётган бўлади.
Навоий шаҳар Отинойиси: Акатова Матлуба.