«Шаҳидлик» ёки «Ҳудкушлик»
Ҳозирда “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик билан баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан қориштирилган ҳолда талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб Қуръон ва Суннага кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Дунёнинг баъзи давлатларида мусулмон шахс томонидан маълум мақсадлар йўлида “ўзини-ўзи ўлдириш”и “шаҳидлик амалиёти” деб баҳоланиши айни адашишликдир. Мазкур “кучлар” томонидан ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллар ислом уламолари томонидан қораланган ва асоссиз деб топилган. Масалан, улар саҳоба Барро ибн Молик розияллоҳу анҳу бани Ҳанифа ғазотида қамал қилинган қалъада “Мени кўтариб ичкарига отинглар, эшикни очаман”, – дея саҳобаларга айтган сўзларини ҳужжат сифатида келтиришади. Барро ибн Моликнинг бу танлаган йўли хатарли иш бўлиб, унинг омон қолишига бўлган ишончи ҳеч бўлмаганда юздан эллик фоиз бўлган. Аммо ўзига портловчи мослама ўрнатган кимсанинг мингдан бир фоиз ҳам тирик қолишининг эҳтимоли йўқ. Буларни бир-бирига қиёслаб бўлмайди.
Шунингдек, саҳоба Абу Айюб розияллоҳу анҳу ҳадисидаги жанг қилаётган пайтда мусулмон киши душманларнинг сафига тушиб қолиши бўйича ҳам қиёс қилишлик ноўриндир.
Бунинг икки асосий сабаби бор:
биринчидан, қарши томоннинг орасига кирган киши ўзини ўлдирмайди, балки олишувда душман уни ўлдириши мумкин (ёки душман ичидаги курашда омон қолиши эҳтимоли ҳам мавжуд).
Иккинчидан, душман ичига кириш жанг вақтида бўлади. Тинч аҳолини ичига уруш бўлмаган вақтда кириб ўзини портлатиш айнан қаттиқ қораланган ва оқлаб бўлмас ҳаракатдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳ анҳу айтадиларки: Биз Муҳаммад алайҳиссалом билан бирга Ҳайбар ғазотида қатнашдик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида бўлган бир шахсга: “У дўзах аҳлидан”, – дедилар. Уруш бошлангач, ўша одам қаттиқ жанг қилганидан жароҳатлари кўпайиб кетди. Баъзи инсонлар иккиланиб қолишди. Ўзига етган жароҳатларнинг аламига чидай олмасдан ўқдонига қўлини чўзиб ундан бир неча ўқларни чиқарди ва ўзини-ўзи ўлдирди. Бу ҳолат мусулмонлардан бўлган бир неча кишига қаттиқ ботди. Сўнгра улар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизнинг гапингизни тасдиқлади. Фалончи ўзини-ўзи ўлдирди”, – дейишди.
Қадимги фақиҳлар азобланиш ёки асирга тушишликдан қутулиш учун ўзини-ўзи ўлдиришлик ҳаромлиги ҳақида иттифоқ қилишган… (давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев