Яхши муомала қилишимизга кўпроқ ким ҳақли?

4-08-2021, 16:51 admin Мақолалар 546

Яхши муомала қилишимизга кўпроқ ким ҳақли?

Соҳибжон уйлангач ўзгариб қолди. Аёлининг эртаю кеч минғирлаши жонига тегди. Бошида хотинига дакки бериб, оғзини ёпган бўлса. Кейинчалик бу одатий ҳолга айланди. Ҳаммага ёрдам бериб, савоб олишга интиладиган йигит бора-бора хасис, молини бировга раво кўрмайдиган, бошқаларга бефарқ бўлиб қолди. Эрининг топиш-тутишидан доим нолийдиган аёлнинг чакаги тобора очилиб борар, эрини кўпроқ пул топиб келишга чорларди. Уйлар данғиллама, барча орзу-ҳаваслар ушалди, аммо ота-она йўқ. Уни чақалоқлигидан олиб улғайтиришган ота-она ўғил учун жонлари фидо эди. Уйлангунча Соҳиб ҳам ота-онасини еру кўкка ишонмасди. Уйлангач тобора улардан узоқлашиб, ўзини ёғига ўзи қоврилиб юраверди. Бу орада ота ҳам, она ҳам вафот этсада бу нарса уни заррача бўлсада ғамга ботирмади. Чунки, аёли ва фарзандлари билан бўлиб қолганди. Йиллар ўтиб бошига оғир иш тушди. На аёли, на фарзандлари уни тушунди. Билдики, ҳар қандай ҳолатда ҳам ота-она фарзандини севиб ардоқлайди. Аммо фарзандчи? Кўзларига дув-дув ёш тизилиб кела бошлади. Ота-онасини қўмсаб йиғлади. Аммо кеч...
Ҳозирда келинларимизни бу каби эрларини ота-она розилигига эришиш бахтидан бенасиб қилишдек хатога йўл қўйишаётгани ачинарли ҳол. Баъзан қариндошлик ришталарини узишга мажбурлашаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Гўё улар ўзларининг насиҳатлари билан оиласини бузишга сабаб бўлаётганини рўкач қилишаётганичи? Эҳ! Инсон қаерга қараб бормоқдасан? Аллоҳ буюрган нарсаларни эмас, шайтонни ўзингга дўст тутаётганинг нақадар ёмон. Ахир Аллоҳ таоло бизни огоҳлантириб: "Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик" (Анкабут, 8)деган сўзларини эслангиз.
"Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт, 55)
Дарҳақиқат, яхшилик кўришга ота-онамиз кўпроқ ҳақли. Чунки Аллоҳ розилиги улар розилиги биландир.
Аллоҳ барчамизни қалб кўзларимизни очиб, ўзининг розилигига эриштирсин.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш