ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ КАСРИ...

9-09-2020, 17:30 admin Мақолалар 574

Бошида ҳаммаси чиройли эди. Турмуш ўртоғи, оила аъзоларининг унга нисбатан қарашлари самимий. Орада фарзандлик бўлишди-ю, келин муаммолар тўрига илиниб қолди. Фарзандининг доим бетоблиги уни чарчатди. Энди ҳолсизланиб ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Шифокорлар ҳеч бир касаллик топа олишмаётган бўлсада, ўғлининг чинқириб йиғлаши, кундан-кунга оёғининг ҳолсизланиб бораётгани аёлни юрагини пора-пора қилиб, хавотирини ошираётган эди. Аёл доим қайғули бўлиб юрарди. Йиллар ўтган сари ўғли қолиб она, она тузалса ўғли оғриқдан еру кўкка сиғишмасди.
Бу қандай ҳол?
Бу аҳволда аёл кўпга дош беролмади. Ишни ташлаб, дардига дармон топиш билан овора бўлди. Кунлар шу зайлда ўтар, охир-оқибат топган пуллари дори-дармонга кета бошлади. Қаерда зўр шифокор, табиб исмини эшитишса имкон излаб боришди. Аммо, фойдаси йўқ.
Аёл гўё ақлдан озаётганди. Нега ? Нима учун ? Ахир бировни ғийбат қилмаса, ҳеч кимга озор бермаса, оиласига вафодор бўлса. Динимиздаги кўрсатмаларга риоя қилса.... Дарҳақиқат, у ўзича шундай ўйларди.
Кўрсатилган воқеага яхшироқ назар солсак, унда аёлнинг динимизга тўлиқ риоя қиляпман деб ўйлаши ўзининг мустақил фикри эди.
Аммо, унинг айтишича еяётган луқмасига ҳатто эътибор ҳам бермаган. Турмуш ўртоғининг рибо орқали топаётган фойдаси уни заррача бўлсада қизиқтирмаган. Токим Аллоҳ унинг қалб қулфларини очмагунча. Аёл тўққиз йил азоб-уқубатда яшаб, унинг сабабини излай бошлади. Қўлига Аллоҳнинг Каломи тушиб, Бақара сурасини ўқир экан, ҳуши бошидан учди. Наҳот бормаган жойи қолмади аммо, бу чигалликларнинг сабаби Аллоҳ ҳаром қилган судхўрлик бўлиб чиқди. Ва турмуш ўртоғига бу нарсадан тезлик билан воз кечиш кераклигини айтди. Эрнинг бўлса келаётган мўмайгина даромаддан воз кечиши осон бўлмади. Аёл бошини саждага қўйиб, Аллоҳдан нажот сўради, чин дилдан тавба қилди. "Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиламан. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман".(Бақара сураси 160-оят).
Қуйидаги оятни ўқиб, кўздаги ёшлари тинмай оқиб, истиғфор ўқишда давом этди." Эй одамлар ! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар ".(Бақара сураси 168-оят).
Аёлнинг дуолари Аллоҳ даргоҳида қабул бўла бошлади. Эри рибодан воз кечиб, тавба қилишга ўтди. Кун сайин она ҳам, бола ҳам яхши томонга ўзгара бошлади. Орадан етти йил ўтиб, турмушлари чиройли бир ҳолга келди. Бир оиланинг билмай катта гуноҳга қўл ургани ва унинг бадалини узоқ вақт давомида тўлагани барчамизга ибрат бўларлик даражада дарсдир. Ҳозирда ҳам муҳтожлардан фойдаланиб, бели оғримай фойда кўраётганлар ҳаётимизда учраб турибди.
" Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади...
Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади.(Бақара сураси. 276-оят). Дарҳақиқат, аёлнинг ҳаёти бунга ёрқин мисолдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг кўрсатмаларига риоя қилайлик. Зеро, Аллоҳ шундай марҳамат қилган: "Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг".(Бақара сураси. 279-оят). Бошимизга келаётган балоларга кўпинча ўзимиз сабабчи бўламиз." Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан ".(Бақара сураси. 286-оят).
Баъзан билмай, баъзан эса билиб туриб гуноҳларга қўл урамиз. Насиҳат қилинса эшитмаганга оламиз. Фақат мен эмаску, қанча инсонлар шундай қиляптику деб ўзимизни овутамиз. Лекин бир нарсани унутмайлик бу дунёда амал бор сўров йўқдир, охиратда эса амал йўқ сўров бордир. Аллоҳ шу дунёдаги амалларимизни гўзал қилиб, охиратда Пайғамбаримизга (с. а. в.) муносиб умматлардан қилсин илоҳим !

"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш