Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз...

20-11-2020, 07:00 admin Мақолалар 599

Мана бугун шу хонадонга келин бўлиб тушганига бир ой тўлди. Аммо бу хонадон қоидаларига ҳеч кўниколмаётган келинчак анча сиқилди. Ўзини ўнглаб олиш учун дарров уй юмушларига шўнғиди. Тартибсиз ҳовлини эпга келтиргунча она сути оғзига келди. Аммо эрининг тартибсизлигини ҳеч қолипга сололмади. Топган пулини ичкиликка совуриб келадиган куёв боланинг отасидан ҳар кунги эшитадиган даккисидан чарчади. Ўғлини ҳою-ҳавас билан катта тўй қилиб иккинчи марта уйлантириб қўйган ота учун ҳам осон эмас эди. Келинчак кун бўйи ишлаб чарчаб, кечқурун эрининг оғзи ичкиликдан қийшайиб, беписандлик билан уни ерга уриш билан ўтаётган умрига ачинди. Аммо тақдир деб, бир кун инсофга кирар деб яхши умид билан кун ўтказди. Кун сайин сўлиб бораётган келинчак эрининг тобора қуюшқондан чиқиб кетаётганига чидолмай ота уйига кетиб қолди. Турмуш қурганларига ҳали бир йил тўлмай иккинчи турмуши ҳам бузилган бу шоввоз йигитимизни заррача бўлсада ачинтирмади. Яна керак бўлса ота-онам қиз олиб беришади. Бундай ношуд аёлни менга кераги йўқ дер эди. Қанча инсонларнинг панд-насиҳатини қулоққа илмай аёли билан ажрашди. Она эса қиз қидиришга тушди. Икки марта уйланган, ундан ҳам ачинарлиси ундан олдин фотиҳаси ҳам бузилган. Аёллари билан эса бир йилга бормай ажрашган бу йигитга ким ҳам қизини берарди. Келиб куйиниб йиғлаган онасига яна нечта қизни куйдирмоқчисизлар деб танбеҳ бердим. Ўғлингиз ичкиликни ташласин. Ҳалол ризқ топиб, пулни қадрига етсин ўшангача уйлантирманг. Қайдам бу гаплар қаерда қолди ўзини тўрт ёққа уриб, қиз тополмагач яна ёнимга келди. Бир йил давомида имом ва отинойи назоратида туриб айтганимизни қилишга ваъда берса насиб этса ўғлиз бахтли бўлиб кетади дея тушунтирдим. Йигит имомга, она эса отинойи маслаҳатига жуда муҳтож эди. Берилган тавсиялар йигитни оз бўлсада ўзгартирди. Онани ҳам дунё қараши ижобий томонга ўзгариб кўнгиллари хотиржам торта бошлади. Бир йил ўтгач яна уйланган йигит ҳозирда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Энди барчаси ўзининг қўлида. Илоҳим Аллоҳим инсоф бергани рост бўлсин.
Фарзандларимизни ўзимиз енгил-елпи ҳаётга ўргатиб қўямиз ва ҳаётнинг беаёв синовларига дош бера олмай ярим йўлда қолиб кетишига сабаб бўламиз. Ахир оила муқаддас даргоҳ. У ҳар куни янгиланадиган кийиммас. Эр-хотин доим бир-бирини озорини кўтарса, хатоларини яширса оила мустаҳкам бўлади. Эркак эса оиланинг раҳбари. Раҳбар ўзини эплаб ололмас экан унда ҳеч қачон турмуш чиройли бўлмайди. Доим эр аёлига нисбатан яхши муомалада бўлиши кераклиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида келтириб ўтганлар: "Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман" (Имом Термизий ривояти)
Ва Аллоҳ таоло Ўз оятида: "... Улар билан тинч тотув турмуш кечирингиз..." (Нисо, 19)-дея марҳамат қилди.
Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб, Аллоҳнинг буйруқларига итоат этган ҳар бир инсон бахтли турмуш кечира олишига ишонаман ва бахтиёр оилалар кўпайишини Аллоҳдан сўраб қоламан.

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш