Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Фитна эса қотилликдан ҳам кўра каттароқ «гуноҳ»дир. («Бақара» сураси 217 оят)
«Фитна» сўзи арабча «синаш», «имтиҳон қилиш», «оловда тобланиш» маъноларини билдиради. Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда бу сўз «имтиҳон», «ҳақ йўлдан тўсиш», «оловда азоблаш», «ширк, куфр келтириш», «ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш», «залолатга кетказиш», «одамларни қатл қилиш ва аср олиш», одамлар орасидаги келишмовчилик» каби маъноларда ҳам қўлланилган. Ҳозирги кунда мусулмонлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, уларни бир-бирига гиж-гижлаш, мусулмон юртларда уруш чиқариб, одамларни қатл ва қирғин қилиш ҳам катта фитна ҳисобланади.
Диний манбаларда фитнанинг одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ деб ҳисобланиши унинг хатарлари бир кишининг ўлдирилишидан кўра анча кенг кўламдаги зарарга эга эканлиги билан изоҳланади. Албатта, мол илинжида, ғазаб сабабли ёки бошқа ҳар қандай омил туфайли бир жоннинг ҳаётига нуқта қўйиш катта жиноят. Бироқ жамият аъзолари ўртасида фитна чиқариш, одамларни бир-бирига қарши қайраш, низо чиқариш орқали биродаркушлик урушларига бутун бошли миллатни тараққиётдан ўнлаб йиллар ортга суриб юборувчи вайронагарчиликларга сабаб бўлишини инобатга олсак, жамият учун бундан ортиқ талафот бўлмаслигини англаймиз. Фитнанинг энг кўп ишлатиладиган маъноси бузғунчилик, фисқу-фасод қўзғаш, жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ўзи яшаб турган мамлакатига қарши қўйишдир. Фитнанинг энг ёмон томони шундаки, кўпчилик унинг асл моҳиятини англамайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу дунё, токи қотил нима учун ўлдираётганини, мақтул нима учун улаётганлигини билмайдиган кун келмагунича, йўқ бўлмайди». Бу қандай рўй беради, деб сўраганларида, «Харж (фитна аралашган уруш бўлади) ўлдирган ҳам ўлдирилган ҳам дўзахда» дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Афсуски, дунёдаги нотинч ҳудудлар ҳақида фикр қилган киши бу ҳудудлар аксар ҳолларда мусулмон диёрлари эканини англайди. Маълумотларга кўра, ўтган даврда терроризм балосидан энг кўп азият чекан дунёнинг ўнта мамлакатидан саккизтаси мусулмон диёрлари экани аниқланган. Бу ерларда мусулмон мусулмоннинг қонини тўкмоқда, ўлдирмоқда. Ўлдираётган нима учун ўлдирмоқда, ўлаётган нима учун қатл қилинаётганини ҳеч ким билмайди, изоҳлай олмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Албатта, келажакда кўп фитналар бўлади. У вақтда (жим) ўтирувчи тик турувчидан, тик турувчи (фитнага қараб) юурувчидан яхши, юрувчи югурувчидан яхшидир. Ким фитнани кузатиб турса, фитна уни ўзига жалб қилади. Демак, ким бошпана ёки паноҳ бўладиган жой топса, ўшани лозим тутсин!» (имом Бухорий ривояти)
Дарҳақиқат, фитна ҳақидаги ҳадисларда унга аралашмаслик, ўзини четга олиш тавсия қилинади. Ҳадиси шарифдаги «Ким фитнани кузатиб турса, фитна уни ўзига тортади.» жумласининг тасдиғини ҳам ҳаётда кўп учратиш мумкин. Жамиятниг ҳар бир аъзоси фитнага учмасликка ҳаракат қилиши, фитначиларнинг кирдикорларига онгли равишда илмий далилларга таянган ҳолда қарши тура олиши лозим. Биз отинойиларнинг бу борадаги вазифамиз шуки, маҳаллаларда, оилаларда тушунтириш ишлари олиб бориб, турли фитналарнинг олдини олишдир. Айниқса, хотин-қизлар билан, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш, уларни бўлар-бўлмас фитна-ғийбатларга аралашиб қолмасликларининг олдини олишдир. Оила муқаддас гўша. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, маҳалла тинч бўлса мамлакат тинч бўлади. Шундай экан оиламизни, оилаларимизни турли ғийбатлардан, фитна-фасодлардан асрашимиз ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Маҳбуба