Аввало бандаларига дуо, зикр истиғфор ва тавба эшигини очган, ҳар биримизни мўмин-мусулмонлардан қилган, қалбимизни иймон ва ислом билан мунаввар қилган Аллоҳ субҳанолоҳҳу ва таолога унинг мақомига яраша ҳамду санолар бўлсин.
Икки олам сарвари, қиёмат куни ҳар биримиз учун қиёмат куни шафоатчи бўлмиш, Оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалласмга кўпдан-кўп дуруду саломлар бўлсин.
Динимизда жамиятдаги меҳр-мурувват, ўзаро тотувлик, бирдамлик, инсоф-диёнат каби ҳислатлар қадрланади. Чунки тинчлик-тотувлик ўзаро ҳамжихатлик бўлган жамият ривожланади. Одамлар орасида фитна чиқариш, бир бирига қарши гижгижлаш, уларни тўғри йулдан адаштиришга ҳаракат қилиш қаттиқ қораланади. Диний манбаларда фитна одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ деб ҳисобланади. Албатта, мол илинжида, ғазаб сабабли бир жоннинг ҳаётига нуқта қуйиш катта жиноят. Бироқ жамият аьзолари орасида фитна чиқариш, одамлар орасида фитна чиқариш, бир-бирларига нисбатан қайраш, фитна орқали оға-иниларни бир-бирларига чап қилиб қуйиш орқали кўп ўлимларга, оммавий қирғинларга биродаркушлик урушларига, бутун бошли миллатни тараққиётда ўнлаб йиллар ортга суриб юборувчи вайронагарчиликка сабаб булади. Жамият учун бундан ҳам катта талофат бўлмаслигини англаймиз. Фитна йўли билан жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ўз давлатига қарши қўядилар.
Фитнани ёмон томони шундаки, кўпчилиги уни асл моҳиятини англамайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласм айтадилар: яьни "Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу дунё токи қотил нима учун ўлдираётганини, мақтул нима учун ўлаётганини билмайдиган кун келмагунча Қиёмат бўлмайди".
- " Бу қандай рўй беради?-" дейилди.
"Харж (фитна аралашган уруш бўлади),ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахда!" дедилар ( Имом Муслим) ривояти.
Бир мунча муддат мусулмонларнинг бошига турли кулфатларни ёғдирган Ишид балоси ҳам ана шундай фитналардир. Фитнанинг яна бир мудҳиш жиҳати шундан иборатки, унинг жамиятда урчиши янада каттароқ инқирозларга олиб келмаслиги учун хар бир ўзини билган давлат қонун доирасида қатьий чоралар кўради.
Шундай экан, шу юртда яшовчи ҳар бир инсон миллати, ижтимои мавқеи, касб-коридан қатьий назар фитналарга муросасиз қарши туриш лозим. Зеро оммавий балога сабабчи бўладиган фитнага оммавий равишда қарши туриш билангина бас келиш мумкин. Ҳозирги кунимизда ҳам одамлар орасида минг йиллардан бери амал қилинаётган мазҳабларни ташлаб мазҳаббозликка даьват этадилар. Бу ўзларига эргашганларнинг ҳам гуноҳларини ҳам бўйниларига оладилар. Хадиси шарифда шундай дейдилар: "Ким ҳидоятга чақирса, унга (ўз ажри билан бирга) эргашувчиларнинг ажрига ажр бўлади, бу нарса эргашувчиларнинг савобини камайтирмайди. Ким залолатга чақирса, (ўз гуноҳи билан бирга) эргашувчиларнинг гуноҳига гуноҳ бўлади, бу нарса эргашувчиларнинг гуноҳини камайтирмайди"(Имом Муслим ривояти).
Бундай фитнадан сақланишнинг йули, ислом уммати қабул қилган, тўғрилигига ижмо қилган фиқхий мазхабларга амал қилишдир.
Фитнадан қочишнинг яна бир чораси билмаган нарсаларини ишончли, мазҳабни маҳкам тутган аҳли суннат олимларидан сўраб олишдир. "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдиларки, яьни: "Билимсизликнинг давоси сўрашдир" дедилар.
Фитналар қаршисида ҳар кимнинг асл қиёфаси фош бўлади. Давлатимиз энди мустақилликни қўлга киритган пайтларда ёш давлатимизга турли сиёсий, иқтисодий ва диний фитналар уюштирилди. Ўша фитналарга аралашганларнинг кўпи жазога тортилди. Лекин давлатимиз доим кечиримлилик йўлини тутиб келди. Кейинги йулларда юртбошимиз томонидан кетма-кет афвлар эьлон қилинмоқда. Минглаб кишилар оила-аьзолари бағрига қайтиб, ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишлари учун ҳар томонлама ёрдам берилди. Зеро динимиз кечиримли булишга тарғиб қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолло марҳамат қилади. Яьни: "Уларни афв этинг ва кечиринг! Албатта, Аллох эзгулик қилувчиларни севади"
Бизнинг жонажон ватанимиздаги тараққиёт, бугунги ижобий ўзгаришлар кимларгадир ёқмаслиги ва улар бизни чалғитиш учун фитналар уюштириш табиий. Биз эса бу фитналарга алданмаслигимиз керак.
Ҳалқ ичига фитна солмоқчи бўлганларга биз насихат қилиб, ўтган оғир кунларни эслатиб, бугунги тинч-хотиржам кунларимизга шукур килишни тарғиб қилишимиз керак. Шукр ва сабр бандани Аллоҳ таоло олдида мартабасини кўпайтирадиган амаллардандир. Аллоҳ таоло фитна ва қийинчиликда қолган инсонларга ҳам хотиржамликни қайтарсин. Юртимизни турли хил фитна-фасод ва бало-ю офатлардан, бутун дунёмизни қамраган каронавирус балоларидан яратган эгам ўз ҳифзу-ҳимоясига олсин, халқимизнинг тинч-хотиржам ва фаровон ҳаётда ўз йўлидан адаштирмасин, қалбимизни Имон ва ислом билан мунаввар қилсин! ОМИН!
Кармана тумани “Дўстлик ва Сардоба” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова