Фитнадан сақланинг

4-08-2020, 11:31 admin Мақолалар 890

"Фитна" сўзи араб тилидан олинган бўлиб, бир қанча маъноларни англатади. Синов, имтиҳон дегани бўлиб, энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир.
"Фитна-қатл қилишдан ҳам ёмонроқдир" Бақара 191-оят
Тинчликни фаровонлик ва тараққиётнинг бош мезони деб билган ҳар қандай давлат жамиятда фитна оралашига қаршилик қилади, бунга йўл қўймайди, фитначилар билан ҳеч қачон муросага бормайди. Инсоният тарихининг илк кунлариданоқ ҳолат шу. Душман қаерни эгалламоқчи бўлса, қайси заминнинг бойликларини таламоқчи бўлса, албатта ўша ерда фитна уруғини ээкишга ҳаракат қилган, маҳаллий фитначиларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаган. Ҳозирги кунда мусулмонлар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар, уларни бир-бирига гиж-гижлаш, мусулмон юртларда уруш чиқариб, одамларни қатл ва қувғин қилиш ҳам катта фитна ҳисобланади. Диний манбаларда фитнанинг одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ деб ҳисобланиши унинг хатарлари бир кишининг ўлдирилишидан кўра анча кенг кўламга эга эканлиги билан изоҳланади. Жамият аъзолари орасида фитна чиқариш одамларни бир-бирларига қарши қайраш, низо чиқариш орқали биродаркушлик урушларига, бутун бошли миллатни тараққиётда ўнлаб йиллар ортга суриб юборувчи вайронагарчиликларга сабаб бўлишини инобатга олсак, жамият учун бундан ҳам катта талофат бўлмаслигини англаймиз.
Исломнинг мақсадларидан бири жамиятда инсон ҳаётига оид иллатларни йўқотиб, ижтимоий одобларни кенг ёйишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай деганлар: "Мен яхши хулқ-атворларни такомиллаштириш учун юборилганман!" Имом Аҳмад.
Бугунги кунда атрофимизда содир бўлаётган ҳодисаларни кузатар эканмиз, нотинчликлар, халқ орасида пайдо бўлаётган турли хил таҳликаларнинг асл сабабчиси мана шу фитналар эканлигига иқрор бўламиз. Айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган, асоссиз, таги пуч гаплар, ялтироқ шиорлар, баландпарвоз мақсадлар қанчадан-қанча одамларни ўз домига тортмоқда. Ўзининг мустақил фикрига эга бўлмаган кишилар "фалончи бундай деяпти, пистончи ундай деяпти" деган сўзлар билан фитналарни оқламоқчи бўладилар. уларнинг сўзлари қанчалик жозибадор бўлмасин меваси аччиқ, натижаси аянчлидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларида пайдо бўлмаган, аммо келажакда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига раҳна соладиган бузғунчиликлар ҳақида огоҳлантирган эдилар. Кўплаб ҳадиси шарифларда фитнага тушиб қолишдан сақланишликка, унга аралашмасликка ва ундан йироқ бўлишга чақирилади.
Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят бўлган ҳадисда шундай марҳамат қилинади: "Келажакда фитналар бўлади. У фитналар келганда, ўтирган тургандан яхшидир, юрган тургандан яхшидир, юргандан югурган яхшидир. Ким унга қизиқиб интилса, уни ўзига тортиб олиб ҳалок қилади. Ким ундан қочиб қутуладиган жой топса, ўша ердан паноҳ топсин (фитнага аралашмасин)". (Муслим ва Бухорий ривояти)
Демак, фитнага яқиндан ё узоқдан аралашган ҳар қандай инсон албатта, қандайдир зарар кўриб, гуноҳкор бўлар экан. Кимдир фитнада шахсан ўзи қатнашса, кимдир тили билан унинг ривожига ҳисса қўшар экан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, ушбу офатлардан саломат бўлиш учун динимизни мукаммал ўрганишимиз, ҳақни ботилдан ажрата билишимиз шунингдек, ҳар бир сўзимизни шариат ва ақл тарозисида ўлчаб гапирмоғимиз лозимдир.


“Учқора” МФЙ отинойиси Умарова Ойжамол
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш