Сабр - улуғ фазилат!

25-08-2020, 13:15 admin Мақолалар 788

Сабр - энг зарур малҳам бўлиб, сабрсиз инсон кўзлаган мақсадига эриша олмайди. Кишида Аллоҳ таолонинг ризосига эришиш ҳамда жаннатга кириш умиди бўлса, албатта, сабр - қаноатли бўлмоғи лозим.
Инсон ҳаёти давомида турли синовларга дуч келади. Хеч ким машаққат, ташвиш ва мусибатлардан ҳоли эмас. Мол-у мулкнинг кетиши, яқин кишиларнинг вафот этиши ёки касалликларга чалиниши орқали банда синалиши мумкин. Мусулмон киши бу каби мусибатларни Аллоҳдан нажот сўраб, сабр-у матонат ва мустаҳкам ирода билан енгиб ўтади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан)ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир"(Бақара,153)
Бошқа бир ояти каримада мўминлар сабр қилиш ва фақат Ўзидангина қўрқишга чақирилади:
"Эй иймон келтирганлар! Сабр қилингиз,бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!". (Оли имрон, 200).
Абу Хурайра (розияллоху анху)дан ривоят қилинади: "Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам - ғуссами, ҳаттоки тикан киришими етадиган бўлса, албатта Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур", дедилар" (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Сабр катта неъматдир", дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) айтади:" Агар менга бирор мусибат етса, ўша ишда тўртта яхшилик, неъмат борлигини тушундим. Биринчиси, у мусибат менинг дин-у диёнатимда бўлмагани, иккинчиси -Аллоҳ таоло берадиган мусибатлар ичида энг каттаси бўлмагани, учинчиси - Аллоҳ таоло менга сабрдек буюк неъмат ато этгани, тўртинчиси – Аллоҳ таоло сабр эвазига берадиган ажр-у савобдир".
Сабрнинг меваси ниҳоятда ширин бўлади. Сабр - нафснинг юксак хулқларидан бири. Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сабрни уч турга бўлиб, ибодатда мустаҳкам ирода, гуноҳдан сақланишда собитлик ва мусибат - машаққатларга чидамли бўлишдир", деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда: "Сабр иймоннинг ярмидир", дейилади.
Қачон пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилганлар. Чунки намоз ҳам сабр ҳотиржамлик манбаидир.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Жоним измида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло мўъмин банда учун нимани етказса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади - унга яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади - унга яхшилик бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади - унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади", деганлар.
Сабрнинг меваси ниҳоятда ширин бўлади. Сабр - нафснинг юксак хулқларидан бири. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сабрни учга бўлиб, ибодатда муcтаҳкам ирода , гуноҳдан сақланишда собитлик ва мусибат - машаққатларга чидамли бўлишдир", деганлар.
Аллоҳ таоло сабрлиларни яхши кўради. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ азза ва жалла бундай марҳамат қилади: ,,Эй бандаларим, Мен бандалар ичидан бир мўъмин кишини (бирор мусибат етказиб) имтиҳон қилсам, у Менга ҳамд айтиб, синовимга сабр қилса, у ўша жойидан турганида онаси туққан кундагидек хато - гуноҳларидан пок бўлиб туради".
Бўлар - бўлмас ишларга диққат бўлавериш, ўтган кундаги битмаган юмушларию хатоларини, эриша олмаган мақсадларига афсус чекавериш инсон ҳаётини оғирлаштиради, кунини зулмат, тунини ғурбатга айлантиради. Банда бошига бирор мусибат ёки бало келса, унга мардона сабр қилиши лозим. Бу учун Аллоҳдан сабр сўраши лозимдир.
Ҳозирги пандемия балоси бутун дунёни қамраб олаётган бир пайтда, карантин қоидаларига амал қилайлик азизлар. Бало келганида сабр қилмоқ, бу ҳам сабрнинг гўзал намуналридандир!


Учқудуқ туман, “Қизилқум” жоме масжиди имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш