"Мукаррамлик".

30-11-2021, 13:12 admin Мақолалар 428

"Мукаррамлик".


Оилаларимиз, юртимиз, ҳаётимизнинг офтоби , таянчи энг ишончли ҳамроҳи бўлган аёл
оналаримиз , сингилларимиз,
қизларимиз ҳақида сўз борар экан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15- июнда Тошкент шаҳрида
бўлиб ўтган "ижтимоий
барқарорликни таъминлаш,
муқаддас динимиз софлигини
асраш -давр талаби, "мавзудаги
анжуманда сўзлаган нутқида аниқ кўрсатиб берилди " турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётини енгил елпи тасаввур қилиш, оила муқаддас эканини тушуниб етмаслик ҳолатлари ҳам афсуски учраб турибди .
Ёш оилалар орасида
арзимас сабаблар билан ажралишлар кўпайиб бормоқда.
Бегуноҳ болалар етим бўлиб, меҳр ва эътиборга энг
ташна вақтида ота она тарбиясидан четда қолмоқда.
Яна бир ноҳуш холатни бугун афсус билан айтмоқчиман
"оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона - келин, эр хотин ўртасидаги жанжаллар, хотин қизларимиз
орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттик изтиробга солмоқда.
Сизлар яхши биласизлар Қуърони каримда ,"Ўзингизни
ноҳақ ўлдирмангиз деб
буюрилади .Муборак ҳадисларда
ўз жонига қасд қилганлар ҳеч қачон жаннатга тушмаслиги айтилади.
Шунга қарамасдан аёлларимиз орасида ўз жонига
қасд қилиш ҳолатлари барҳам
топмаётган экан, биз аввало
бунинг сабабларини бартараф
этиш ҳақида ҳар томонлама уйлашимиз, аёллар ўртасида
динимизнинг бу кўрсатмаларини
тушинтиришимиз лозим,"
Бундан келиб чиқадики
давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 феврал куни қабул
қилинган ,"хотин қизларни
қўллаб қувватлаш ва оила
институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги
фармонни ҳеч шак шубҳасиз аёлларнинг жамиятдаги
мавқеини янада мустаҳкамлайди.
Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам , "жаннат оналар оёғи остидадир" деган ҳадислари мана
шу ҳаётий ҳақиқат, ҳикматнинг
мухтасар ва мукаммал ифодасидир.
Бахт ҳар ким учун ўз хонадонидан
бошланади. Оиласида ақлу одоби, меҳр оқибатлилиги билим ва ҳунари, тадбиркорлиги
заковати билан муносиб ўрин топган, қадру ҳурмат қозонган аёл жамият орасида ҳам иқтидори, лаёқатларини
тўлик намоён этади.

Навоий шаҳар "Кимёгар" МФЙ отинойиси Насимова. З.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш