" Акромийлар" ҳам Ислом динини бузиб кўрсатадими?.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Акромийлар ҳам бошқа бузғунчи оқимлар каби муқаддас ислом дини арконларидан фойдаланиб, унинг моҳиятини бузиб кўрсатишга уринишади.Бу борада биринчи навбатда жамоа йўлбошчиси нинг " имон" масаласидаги қараши ( унингча , имон комил бўлиши учун тилда айтилган нарса амалда тасдиқланмоғи шартдир) ни келтириш мумкин.
Ханафий мазҳаби ва мотуридия таълимотига кўра, имон шарти иккита:Аллоҳнинг борлиғи ва бирлиги ,Мухаммад алайҳиссаломни пайғамбар эканлигини тил билан иқрор бўлиб, дил билан тасдиқлаш , демакдир.
Имом Мотуридий "Имоннинг жойи қалбдир ", деганлар.
Абу Хафс Насафий айтадилар: " Мўминлардан бўлган гуноҳкорлар дўзахда абадий қолмайдилар.Имон Аллоҳ ҳузуридан келган нарсаларга қалбдан ишониш ва уни тил билан иқрор қилишдир.Агар бандада шу икки шарт бўлса,у бемалол мўъминман дейиши мумкин".
Демак, дин арконларига амал қилиш имоннинг шарти эмас ва амалсиз одам кофир бўлиб қолмайди, балки гуноҳкор бўлади.Бундан ташқари жамоа асосчиси нинг ёзган рисоласида яна кўплаб камчиликлар,бир - бирига зид фикрлар мавжуд.
Жумладан рисоланинг бир ўрнида мусулмонларнинг гуруҳ- гуруҳга бўлиниб кетишини ,тарафкашлик қилишни қоралаб шундай ёзилади: " ... бугунги кунда бу зарар туфайли бир дин вакиллари турли тоифаларга бўлиниб кетди: бир тоифа масжид ҳукмларини қаттиқ ушлаб олса, баъзилари давлат миқёсидаги ҳукмларни махкам тутиб оладилар,баъзилари илмга хос хукмларни кўтариб чиқса, бошқалари намоз хукмлари билан чекланмоқдалар.Бироқ ҳақиқат ягона- ку?! ".
Бу фирқани зидди 19 - саҳифада қуйидагича баён қилинган: " Бизнинг йўл Аллоҳ ва Росулининг йўли ", деб даво қилаётган йўлларнинг бирини танлашга тўғри келар экан ,уларнинг хар бирини холислик билан ўрганиб ,сўнг тўғрисини танламоқ керак бўлади.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова