Мотуридий таълимотига кўра имон нима ?.
Ушбу мавзуга киришдан олдин имом Мотуридий ва умуман калом илмининг ислом эътиқоди масалаларини тўғри талқин этиш, ақидага бидъат ва хурофотларнинг кириб қолишидан сақлашдаги ўрнини очиб бериш керак. Чунки сохта салафийлар ҳозирги кунда калом илми уламолари, жумладан, имом Мотуридийга нисбатан турли танқидларни баён этишмоқда. Шунингдек, мутакаллимларни муътазила оқими фалсафасидан, ақлни нақлдан юқори қўювчилар сифатида инкор этиб келмоқдалар.
Аслида эса аҳли сунна мутакаллимлари ўз даврида юзага келган эътиқодий муаммолар ва бидъатларга нақл асосида ақлни юритиб раддиялар берганлар. Улар орасида Мотуридий ўзининг катта ҳажмли асарларидаги илмий тафаккури билан ажралиб туради. Мотуридий қарашига кўра ақл маърифат( Аллоҳни таниш) учун воситадир. Бунга Қуръонннинг 100 дан ортиқ ўринлардаги ақл юритиш, тафаккур ва тадаббур қилишга чақириқлар далил бўлишини унутмаслик лозим. Имом Мотуридий ақидавий масалаларни ўрганишда доимо энг аввало нақлдан, сўнг эса ақлий далиллардан фойлаланган. Шунинг учун Мотуридий асарларидаги услуб ва ёндашув асосида айтиш мумкинки, олим ақидавий масалаларни ечишда нақл ва ақлдан биргаликда истифода этган ҳамда ақлни нақлдан юқори ёки олдин қўймаган. Мотуридийнинг "Китоб ат-Тавҳид" асарида ҳам имон қалб билан тасдиқланиши таъкидланиб, қалб тасдиғисиз имон калимаси ҳақиқатга ўтмайди. Мотуридий давомчиси Абул Юср Паздавий имон-тил билан иқрор ва қалб билан эътиқод қилиш, деб келтиради. Имом Мотуридий "амаллар имоннинг шарти эмас" лигини Аллоҳнинг қўйидаги сўзи билан далиллайди. Унда Аллоҳ имонни алоҳида, амалларни алоҳида ажратиб, шундай мархамат қилади: "Албатта, имон еелтирган, яхши ишларни қилган, намозни баркамол ўқиб, закотни берганлар учун Парвардигорларининг ҳузурида (махсус) мукофотлари бордир..." (Бақара 277). Бу ояти каримада яхши амалларни қилиш доимо лозимлиги ҳақида гап бормоқда. Қўйидаги оятдан ҳам имон ва амалларнинг алоҳида-алоҳида эканлигини фаҳмлаш қийин эмас: "Кимки, мўмин бўлган ҳолда эзгу ишларни қилса, бас, у зулмдан(қилмаган гуноҳларга жавоб беришдан) ҳам, камайишдан (савоби тўла берилмай қолишдан) ҳам хавфсирамас" (Тоҳа, 112).
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова. Ч.